Шиддат билан кечаётган замонамизда футбол ҳам шиддат билан ўзгариб бормоқда. Бу бирданига бизнинг кўз олдимизда намоён бўлгани йўқ. Йиллар ўз ишини бажарди. Футболда деярли барча нарсада ўзгариш кузатилди. Аммо, фақат, футболга бўлган қизиқиш ўзгаргани йўқ. Э, узр, ахир энди у миллионлар эмас, миллиардлар ўйинику! Келинг, нималар ўзгарганига назар ташлаймиз.
1950-йилларда ушбу тўп - футболнинг рамзи эди. «Чарм тўп» атамаси ўша пайтлари пайдо бўлган бўлса, ажаб эмас…
Шортиларнинг дизайни нақадар ўзгарганини ушбу сурат кўрсатиб турибди.
1999-йилдаги «Бомба» трансфер Неймарнинг трансфери олдида «чой ичиб қолиши аниқ!»
Афсонавий Марадонанинг 90-йиллардаги ҳафталик маоши ва Тевезнинг Хитойдаги саргузаштларичоғида олган ҳафталик маоши ўртасидаги каттагина тафовутни дарров сездингиз.
Мураббийлар учун ўйин чоғида айрим нарсалар маън қилинди…
ФИФА тақинчоқлар билан майдонга тушишга эндиликда руҳсат бермаяпти…
Бу Пеленинг ЖЧ даги энг муҳим учрашувда голни нишонлаган дақиқалари...
Тотти эса «А серия»даги одатий учрашувлардан бирида голни нишонламоқда. Футболнинг имиджи сезиларли ўзгарган…
Бу эса 90-йиллардаги АПЛ майдонлари… ишониш қийин, аммо у пайтлар бу чемпионат 1-рақамли эмас эди…
Бу 1940-йилдаги ҳозирги «Бавария»нинг уй стадиони. Разм солиб қарасак, ҳозиргиси анча кўркамроқ :)
Футболчиларнинг соч турмаклари ҳам ўзгариб бормоқда. Қачонлардир ушбу турмаклар энг замонавийси эди…
Бу аввалги ва ҳозирги «Арсенал» уй либоси…
Аввалари ҳакамлик катта масъулият талаб этганлиги сабаб, фақат жентелменларгина бу ишни амалга оширган. Жентелмен эса, албатта, классик формада бўлиши шарт эди.
Бугун сизу бизни бирлаштираётган футбол янги кўриниш касб этиб бормоқда. Жамики ўзгаришларга қарамай, фақат бир жиҳат футболнинг ўзгартириб бўлмас олмос қиррасига айланди. Бу ҳам бўлса, мухлислар ажратаётган эътибор ва меҳр. Футболда сўнгги 60-70 йиллда кўп нарса ўзгарган бўлсада, мухлислар меҳри бир сонияга ҳам бу ўйинни тарк этмади!
Яҳёхўжа Улуғхўжаев