Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Соҳибжамол Лари — ҳижоб кийган биринчи фигурали учувчи (ФОТО+ВИДЕО)

Баҳо:
+ | -1

Ҳижоб кийган биринчи фигурали учувчи БААлик Заҳа Лари мусобақаларда иштирок этиши учун Фигурали учиш халқаро федерацияси мусобақа қоидаларини ўзгартиришга рози бўлди, деб ёзади RT.

Гап шундаки, фигурали учиш спортида бош кийимда иштирок этиш мумкин эмас. Бошида федерация қаршилик кўрсатган эди, лекин кейинчалик улар мусулмон мамлакатидан бўлган спортчининг вазиятини тушуниб розилик беришди.

Красноярскда бўлиб ўтаётган қишги спорт универсиадасида ушбу мавзу энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бири бўлди.

БААлик Заҳа Лари 24 ёшда. У ўз мамлакати номидан фигурали учиш бўйича халқаро спорт мусобақаларида тақдим этаётган биринчи спортчи бўлди. Россия телеканалига берган интервьюсида Лари БААда ушбу спорт тури билан шуғулланишда дуч келаётган мушкулликлар ҳақида сўзлаб берди.

"Бизда энг катта муаммо бу муз майдончаларининг йўқлигидир. Бизда ягона қишги спорт мажмуаси Абу Дабида жойлашган. У ерда хоккей ўйналади", - дейди Лари.

Шунга қарамасданинг ҳамюртлари спортчини илиқ қўллаб-қувватлаб туришади. Кучада таниб қолишса унга омад тилашади.

Заҳа Ларининг энг катта орзуси Пекинда 2022 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган қишги Олимпия ўйинларида иштирок этишдир. Ҳозирча у Красноярскдаги универсидада иштирок этмоқда. ФОТО+ВИДЕО

 

Манба: aniq.uz
Киритилди: 15:37, 05.03.2019.
Ўқилди: 13145 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3969]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3607]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3494]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3082]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2828]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2825]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2658]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2478]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2466]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2202]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик