"Реал"нинг собиқ президенти Рамон Кальдерон жамоага Моуриньони қайтариш керак деб ҳисобламоқда.
Унинг сўзларига кўра, Моуриньонинг Соларининг ўрнини эгаллаши "Реал" учун катта имконият.
«Ўйлашимча, клубнинг кейинги мураббийи Моуриньо бўлади. У президент ҳурмат қиладиган мураббий, улар бир-бирларини қўллаб-қувватлашади», — деди Кальдерон.