"Реал" клуби жамоа бош мураббийи Сантьяго Соларини истеъфога чиқармоқчи ва унинг ўрнига Жозе Моуриньони таклиф қилмоқчи.
Кеча "Реал" директорлар кенгаши "Сантьяго Бернабеу"да шошилинч йиғилиш ўтказди.
Telemadrid хабарига кўра, тез орада Соларининг истеъфоси ълон қилинади. Аргентиналик мутахассис "Вальядолид" билан ўйинда жамоа рулида бўлмайди.
Бош мураббий вазифасига Жозе Моуриньо тайинланади. Португалиялик мутахассис келаси мавсумда ҳам Мадридда қолади.