"Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хён Мин отасини фаолиятини тугатганидан кейин уйланишига кўндирганини айтди.
«Отамга бу ҳақда айтдим ва биз келишиб олдик. Уйланганингда рафиқанг, оиланг ва фарзандларинг биринчи ўринга чиқади, футбол эса иккинчи бўлади. Мен эса айни дамда юқори даражада футбол ўйнашни истайман, бунинг учун футбол бирламчи бўлиши керак.
Узоқ вақт бир хил темпда ўйнаш учун нима қилиш кераклигини ҳеч ким билмайди. Агар сен 33 ёки 34 ёшингда карьерангни тугатсанг, кейин уйланишинг ва бор эътиборингни оилангга қаратишинг мумкин», — деди Сон Хён Мин.