УЕФА ташкилоти "Аякс" клубига қарши интизомий иш очди.
Гап шундаки, ташкилот "Реал"га қарши ўйинда голландиялик мухлислар томонидан амалга оширилган хатти-ҳаракатларни ўрганмоқда. Ўша ўйинда "Аякс" мухлислари майдонга турли нарсалар улоқтиришганди.
Агар УЕФА мазкур ҳолат бўйича, амстердамлик ишқибозларни айбдор деб топса, "Аякс" ЕЧЛдаги ўйинларини мухлисларсиз ўтказиши мумкин.