Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Икарди «Интер» раҳбарияти билан ярашиб олди

Баҳо:
+ | -

"Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди ва клуб раҳбарияти ўртасидаги можарога барҳам берилди.

Аргентиналик футболчи жума куни "нерадзурри" спорт директори Жузеппе Маротта билан учрашди. Томонлар сўнгги пайтда рўй бераётган можароли саволларни ҳал қилиб олишди. Бу ҳақда Goal нашри хабар тарқатди.

Икарди жамоадошлари ва бош мураббий Лучано Спалетти билан муносабатларни аввалги ҳолатга келтириб олишни истамоқда. Ҳозирча Мауронинг қачон таркибга қайтиши борасида аниқ маълумот йўқ.

Икарди сўнгги марта 9 февраль куни "Интер" сафида майдонга тушганди. Шундан сўнг у Спалетти билан тортишиб қолиб, сардорлик боғичидан маҳрум этилганди. Шу боис, у жамоа билан янги шартнома имзолашдан бор тортди. Мауро сўнгги ҳафталарда индивидуал равишда шуғулланмоқда.

Футболчи 17 март куни "Милан"га қарши кечадиган дербида майдонга тушиши мумкин.

Икарди ушбу мавсумда "Интер" сафида 20та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди.

Манба: football24.ua
Киритилди: 15:44, 09.03.2019.
Ўқилди: 2367 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9078]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3817]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3651]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2386]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2093]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1717]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1629]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1550]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1525]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1433]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик