Кириш Регистрация
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф 1-1 Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор 2-1 Машъал
13/04 20:15 Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина 1-0 Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

ЖЧни 16 та медаль билан тугатдик

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда яна бир хушхабар.

Бироз аввал қизларимиздан Турсуной Жабборова (-81 кг) 1 та олтин, 2 та кумуш медалларини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Йигитларимиздан Мирҳосил Мирзабоев ҳам терма жамоамиз ғазнасига 2 та бронза медалини қўшиб қўйди. -96 кг вазн тоифасида супачага чиққан Мирзабоев даст кўтариш машқида 143 кг билан бронза медалига эга чиққан бўлса, икки курашда ҳам шу ўрнини сақлаб қола олди.

Оғир атлетика. Ўсмирлар ўртасида ЖЧ. Лас-Вегас, АҚШ
Йигитлар, -96 кг
1. Рахат Бекболат (Қозоғистон) – 323 кг
2. Ўнур Демирчи (Туркия) – 315 кг
3. Мирҳосил Мирзабоев (Ўзбекистон) – 311 кг

Шунинг билан терма жамоамиз вакилларининг мусобақадаги иштироки якунланди. Полвонларимиз ушбу дунё биринчилигида жами 16 та медаль жамғаришга муваффақ бўлишди. Шулардан 8 таси олтин, 6 таси кумуш, ва 2 таси бронза медалларидир. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бундай ажойиб натижа билан Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мутасаддилари, спортчиларимиз, ота-оналари ва сиз азиз мухлисларни муборакбод этади.

ЖЧда шоҳсупага кўтарилган спортчиларимизнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича:

Оғабек Нафасов – 2 та кумуш
Нигора Абдуллаева – 3 та олтин
Асадбек Наримонов – 1 та олтин, 2 та кумуш
Кумушхон Файзуллаева – 3 та олтин
Турсуной Жабборова – 1 та олтин, 2 та кумуш
Мирҳосил Мирзабоева – 2 та бронза

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 08:09, 14.03.2019.
Ўқилди: 4788 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик