Кириш Регистрация

Бурни баланд футболчиларимиз ўқисин!

Баҳо:
+7 | -1

«Челси» клубининг таянч ярим ҳимоячиси Нголо Кантенинг камтарлиги ҳақида кўплаб ҳамкасбларимиз ёзишган. Бугун ушбу сўзларга исбот бўлувчи бир воқеани эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Челси» машғулотлар базасидан эрта чиққан Нголо Лондондан Парижга экспресс тезюрар поездга чипта ҳарид қилди. Унинг оиласи Паижда истиқмоат қилар, футболчи вақт топиши билан оиласига шошиларди.

Қаҳрамонимиз ўз клубида энг катта маош олсада, қийинчиликда катта бўлгани учун пулларни ҳавога учиришни ёқтирмайди. Унинг оиласи каттагина бўлиб, ака-укаларини ёлғизлатиб қўймайдиган қаҳрамонимиз ҳамма учун бирдек қайғуради. У ўзининг камтарона миникупер машинасида вокзалга келди ва чипта ҳарид қилиш учун касса олдига яқинлашди. Уни таниб қолган лондонликлар дасхат сўраб анча вақтини олиб қўйишди. Камтарин Нголо ҳеч кимни дасхатсиз қолдирмади ва чипта олишга зўрға улгурди.  Вокзалда поездини кутиб ўтирган чоғида соатига қараса, аср намози  ўтиб кетишига озгина қолипти. Қаҳрамонимиз яратганга ибодат қилиш учун масжидга шошилди…

Аср намозидан сўнг дуо қилиб узоқ қолиб кетди шекилли вокзалга қайтганида экспресс кетиб бўлган эди. Канте бироз нима қилишни билмай турди. Уйдагиларга қўнғироқ қилди ва кеч қолишини айтиб, яна масжид томон йўналди чунки ҳадемай шом намозига азон айтилиши керак эди. Шом намозини адо қилган «Челси» ярим ҳимоячиси масжиддан чиққанида эшик тагида 4 йигит уни кутиб туришар эди…

Улар Нголо билан қучоқлашиб кўришишди ва узоқ суҳбатлашиб қолишди. Лондондга ишлашга келган йигитлар ўзлари севган футболчини масжидда кўриб қувонишганини изҳор қилиб уйга таклиф этишади. Нголо эса самимий табассум билан рози бўлади. Келиб чиқиши покистонлик бўлган йигитлар ўша куни қаҳрамонимизни қўлдан келганча меҳмон қилиб, ярим тунгача суҳбатлашиб, «плай статион» ўйнаб ўтиришади. Улар Нголони шу ерда беҳижолат тунаб қолиши мумкин эканлигини айтиб қолишини сўрашади.  Камтарин футболчи эса ҳудди ўзи сингари мусофир йигитларнинг юзларидаги ялинчоқ ифодага қараб йўқ дея олмайди ва покистонлик муҳожирларнинг 2 хонали ижара уйларида тунаб қолади.

Бомдод намозидан сўнг йигитлар уни вокзалгача кузатиб чиқишади ва биродарлари билан қучоқлашиб хайирлашишдида ортга қайтишади…

Ушбу воқеани ўзлари ишлайдиган заводдаги ҳамкасбларига айтиб беришганида ҳеч ким ишонмайди… Йигитлардан бири ўз уйида Нголо билан «Фифа 18» ўйнаб ўтирган сувратини Инстаграмга жойлаштиради ва бу  бир зумда тренд мавзуга айланади. Қизуқувчан инглиз журналистлари ушб мавзу юзасидан суриштурув ишларини олиб боришади ва вазиятни ойдинлаштиради. Нголо ўша куни акасининг туғилган кунига шошилиб кетаётган экан. «Чесли» футболчиси клуб мутасаддиларидан 2 суткага уйга бориб келишга руҳсат сўраган экан. Мусофир биродарларининг илтимосини рад эта олмаган Нголо аслида ўша куни камтарона меҳмондорчиликдан сўнг  яна клуб базасига қайтиб кетган еди…

Дарҳақиқат, ҳафтасига 500 минг АҚШ доллари ишлаб топсада ўзлигини йўқотмаган канте бутун дунё мусулмонларини яна бир бор ҳайратга солди. Канте мусофирларнинг уйида улардан қўрққани ёки уялгани учун эмас, инсонийлик важидан қолди.Биродарларининг ярим кўнглини
чўктирмаслиги учун ўз истакларига қарши чиқсада уларни хушнуд кила олди …

Ишимиз туфайли кўпинча ўзбек футболчилари билан мулоқотга қилишга интиламиз.  Афсуски, айрим футболчиларимиз биз каби журналистлар билан телефон орқали суҳбатлашишга ҳам «вақт топа олишмайди».  Исмини айтиб ўтирмайман, кўплаб футболчиларимиз аллақачон юлдузлик касаликгининг охирги босқичига етиб келган. Ваҳоланки, футболимиз учун айтарли иш қилишмаган бўлсада, ўзларини анча баланд тутишади. Мухлисларимиз учун илтимос дея минг ҳижолатлар билан яқинлашган журналистларга парво қилмай ўтиб кетадиган бир нечта футболчини санаб беришим мумкин. Гап ўз эгасини топади деганларидек, айрим футболчиларимизнинг манманликлари кейинчалик ўзларига яхшигина муаммо бўлиши аниқ. Майли, Нголо Канте сингари Европа клубларида ўйнаш уларга насиб қилсин, унданда кучли клубларда ўйнашингизга тилакдошмиз, аммо ёдингиздан чиқамарманг ҳурматли футболчиларимиз, ҳаммамиз Ҳазрати инсонмиз ва шундайлигимизча қолайлик.

Ҳамкасбларимиз ушбу мақола ортида қанчалар катта дард бор эканлигини дарров сезишларига ишончим комил.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:44, 15.03.2019.
Ўқилди: 15696 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.