Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон 2-2 Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон 3-3 Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Тарихий голлар муаллифи ёки Бразилия ва Уругвай клублари дарвозасини ишғол қилган футболчи

Баҳо:
+ | -

Ўзбек футболининг афсонавий намояндаларидан бири Валерий Петрович Любушин бундан 8 йил муқаддам бу ёруғ дунё билан хайрлашди...

У вақтида Бразилия ва Уругвайнинг машҳур клублари дарвозасига ғалаба голларини урганди! Валерий Любушин биографиясидаги энг яхши давр - бу 1964 йилги мавсум. Ўшанда чемпионат ўйинларида Любушиннинг барча ҳаракатлари зўр чиққан - нозик ва нафис узатмалар, жамоадошлар билан идеал даражада тушуниб ўйнаш, рақиблар дарвозасига зарба йўллаш...

Любушин айниқса, хорижнинг икки машҳур клубига қарши кечган ўйинларни аъло савияда ўтказганди. О, қандай рақиблар-а! 1964 йилнинг апрелида Тошкент ўша вақт учун деярли ақлга сиғмас хабар туғёнида қолди - «Юртимизга бразилияликлар келишади!» Тушунарлики, мухлислар 1958 ва 1962 йиллар қаторасига икки марта жаҳон чемпиони бўлган Бразилия миллий жамоасига чинакамига ҳайрат билан қарашарди, ҳамма-ҳамма Пеле ва Гарринча ҳақида гапирарди. Хуллас, ана шундай паллада «Пахтакор» марказий стадиони машҳур меҳмон - Сан-Паулонинг «Пирасикаба» жамоасини қабул қилади. Бу «Пахтакор»нинг Жанубий Америка футбол мактаби вакиллари билан илк тўқнашуви эди. Бразилияликлар ҳам Ўзбекистонда шундай кучли ва етарли савияга эга клубга дуч келишларини кутмаган бўлсалар керак. Ўйиннинг 18-дақиқасида Валерий Любушин жамоадоши Игорь Малиновский узатмасидан сўнг ҳисобни очади ва шу гол ўйин тақдирини ҳал қилади. Любушиннинг ўзи кейинчалик ўша учрашувни қуйидагича эсга олганди: «Биз бразилияликларни жамоавий руҳият ва барча футболчиларнинг бор имкониятларни ишга солишгани эвазига енгганмиз».

Бу «Пахтакор» учун ўша йилги ягона ёрқин ғалаба эмас. Июнь ойида маҳаллий газеталарда яна бир ёқимли хабар тарқалади: «Европа бўйлаб турнеси давомида бирор марта мағлубиятга учрамаган Уругвайнинг 25 карра чемпиони - «Насьональ» (Монтевидео) охирги ўйинини Тошкентда ўтказади». Худди «Пирасикаба»га қарши кечган ўйинда бўлгани каби бу сафар ҳам «Пахтакор» марказий аренаси мухлислар билан лиқ тўлади. Уларнинг сони 60 мингдан кам эмасди. Мезбонлар ўйинни айнан аввалги халқаро учрашувда майдонга тушган таркиб билан бошлашади. Атиги 15-дақиқада Аргентина миллий жамоаси футболчиси Хосе Франсиско Санфилиппо шундай кутилмаган зарба йўллайдики, уни бартараф этиш иложсиз эди. Лекин «пахтакорчилар» ўзларини йўқотиб қўйишмайди ва бўлим ўрталарида Владимир Тожиров жавоб голини уради. 60-дақиқада эса яна шу Любушин «Пахтакор»га ғалаба тақдим этган гол муаллифига айланади. Ассистент ҳам ўша футболчи - Игорь Малиновский. «Тўғриси, уругвайликлар Игорнинг тўпни товони билан менга узатишини мутлақо кутишмаганди», - дея эслаганди Валерий кейинчалик. Умуман, Бразилия ва Уругвай клублари дарвозасига ғалаба голларини йўллаган Любушин шуҳрати «Пахтакор»нинг халқаро ўйинлари тарихига муҳрланган.

Любушин «Пахтакор»даги фаолиятидан сўнг «Политотдел» ва  «Янгиер» клубларида ўйнади, бутсаларини михга илгач, бир неча 10 йиллар давомида Ўзбекистон жамоаларида мураббийлик қилди, кўплаб шогирдларни тарбияладики, улар устозларини ҳамиша илиқ сўзлар билан ёдга олишади. Аниқроқ айтсак, мураббийлик фаолиятини Янгиер шаҳри жамоасида бошлаган Валерий Петрович кейинчалик «Бешкент» (Бешкент), «Пахтакор» (Андижон), «Косонсойчи» (Косонсой), «Динамо-Насаф» (Қарши), «Хоразм» (Урганч) ва «Машъал» (Муборак) клубларида ишлади. Ўзбекистон мустақилликка эришгач эса, Любушин маҳаллий футбол федерацияси шаклланиши ва ташкилот сифатида фаолият юритиши йўлида катта хизмат қилди. Хуллас, мамлакатимиздаги миллионлар ўйини ихлосмандлари ҳақли равишда «Ўзбекистон футболи шуҳрат зали»га киритилган Валерий Петрович Любушинни ҳамиша энтикиб хотирлайдилар.

 

«Пахтакор» (Тошкент) — «Насьональ» (Монтевидео, Уругвай) - 2:1 (1:1)

1964 йил 8 июнь. Тошкент. «Пахтакор» стадиони.

Голлар: Владимир Тожиров (29), Валерий Любушин (60) - Хосе Франсиско Санфилиппо (15).

«Пахтакор»: Юрий Пшеничников, Виктор Медведев, Валерий Мухин, Виктор Науменко (Риваль Зокиров), Мақсуд Шарипов, Валерий Любушин, Виталий Суюнов, Сергей Мелкумов, Геннадий Красницкий, Владимир Тожиров, Игорь Малиновский.

Катта мураббий: Александр Кузьмич Абрамов.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 02:04, 17.03.2019.
Ўқилди: 2983 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.