Ёдингизда бўлса, “Бўрилар тўдасининг сардори“ номли мақолада Тоттининг ўз клуби билан қандай хайрлашганини баён қилган эдик. Футболчининг хайрлашув кечасини ўтказиш учун “Рома“ раҳбарияти 1 ой аввал тайёргарликни бошлаган ва “император“ни жуда чиройли кузатиб қўйган эди. Тотти сингари ўз клубига борини бағишлаган футболчилар талай топилади, аммо ҳамма клублар ҳам “Рома“ сингари ўз футболчисининг ҳурматини жойига қўйишни уддасидан чиқа олмайди.
Андерея Пирло
32 ёшлик футболчи “Милан“ сафидаги ажойиб 10 та мавсумдан сўнг клуб билан янги шартнома тузмоқчи эканлигини эълон қилади. Кейин нималар бўлгани ҳақида бундан аввалги мақолалардан бирида келтириб ўтганимиз учун ортиқча тўхталиб ўтирмаймиз. Клуб сафида деярли ҳамма турнирларда ғолиб чиққан қахрамонимиз эркин агент сифатида “Ювентус“ сафига бориб қўшилади ва кетма-кет 3 мавсум Италияда йил ўйинчиси деб топилади. “Милан“ футбол афсонаси билан хайрлашув учрашувини ортга сура-сура охири ўтказишдан бош тортади. Пирло шунчаки мавсум сўнгида, қўлларини баланд кўтарганча ўзи Сан Сиродан чиқиб кетади. Ушбу мавзуда савол берилганида қаҳрамонимиз клубдан ҳафа эканлигини яшириб ўтирмайди. Клуб сафида 400дан ошиқроқ учрашувларда майдонга тушган футболчи шунчаки 2011-йилги мавсум якунлангач бошқа “Милан“ либосини киймади.
32 ёшлик футболчи 2001-2011 йиллар мобайнида 401 та учрашув ўтказиб 41 та гол уради
Карлес Пуйоль
“Барселона“ клубининг чинакам сардори, мухлислар ёқимтойи ва яхши инсон дея кўз олдимизда гавдаланадиган футболчи билан “Барселона“ хайрлашув кечасини ўтказмаганига ишониш қийин. Пуёл клуб сафида 593 та учрашувда майдонга тушган ва жамики совринларни қўлга киритган. Унинг сўнгги мавсумида олган жароҳати эвазига у бошқа майдонга қайта олмайди. Мавсум сўнгида эса клуб расмий сайти футболчининг бутсаларини михга илганини эълон қилади. Ғазабланган мухлислар клубдан хайрлашув учрашувини ўтказишларини талаб қилсада, Хосеп Бартомеу ҳар-хил баҳоналар билан вазиятдан чиқиб кетади. Афсуски, клуб президенти ўз ваъдасида турмади ва клуб учун бутун умрини бағишлаган футболчи ўз клубидан шунчаки кетди, тамом!
Александр Шовковсий
“Динамо Киев“ клубининг афсонавий дарвозабони клуб учун 23 йил умрини берган бўлсада, у билан “Динамо“ ҳайрлашув учрашувини ўтказишни хоҳламади. Украйинадаги сиёсий нотинчликни баҳона қилган раҳбарият “Шава“ни кетиши ҳақидаги хабарни «Фаcэбоок» орқали эълон қилди ва ортиқча тўхталиб ўтирмади. Унинг сўнгги туридан сўнг уйи атрофида минглаб мухлислар Саша учун байрам уйиштиришди. Тонггача давом этган байрам футболчининг кўнглини бироз бўлсада кўтарди аммо, хайрлашув ўйинисиз клубни тарк этгани унинг хотирасида абадий қолса, ажаб эмас.
Френк Лемпард
Френки ўзининг АПЛдаги сўнгги мавсумини “Челси“сафида эмас, “Манчестер Сити“ либосида ўтказгани кўплаб “аристократлар“ мухлислари учун оғир ботди. Футболчи “Челси“ тарихидаги энг яхши ўйинчи деб топилган бўлишига қарамасдан, ўзининг АПЛдаги сўнгги мавсумида жонажон клубида жой топилмади. Футболчи мавсум тугагач МЛС га кетишини эшитган “Челси“ фанатлари раҳбариятдан хайрлашув кечасини ташкил этишларини талаб қила бошлади ва бу челенджга айланиб кетади. Клуб мутасаддилари эса сўнгги туридан сўнг Лампард учун 5 дақиқа ажратди. Футболчи мухлислар билан хайрлашдию, умрини бағишлаган клубини буткул тарк этди. Бу воқеани инглиз нашрлари “Лампардга нисбатан ноҳақлик қилинди“ дея матбуотда жар сола бошлашди, аммо... поезд кетиб бўлган, клуб рамзи саналадиган футболчи “Челси“ни абадий тарк этган эди.
Икер Касильяс
Жозе Моуриниё билан тортишувлар оқибатида Испания футболининг ҳамма замонлардаги энг кучли дарвозабони, дунёнинг 5 карра энг зўр киппери, клублар ва терма жамоалар миқиёсидаги жамики турнирлар ғолиби саналадиган Икер Касилас ўз клуби билан хайрлашмай бошқа клубга ўтиб кетди. У “Реал Мадрид“ сафида 725 та учрашувда «қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилган дарвозабон ўз умрини бағишлаган клуби билан хайрлашув кечаси ўтказиш таклифи билан ҳеч ким чиқмади. Касильяс айнан шу ҳодиса тўғрисида ўз интервьюларидан бирида сўзлаб берган эди: “Тўғриси, кетишим ҳақида оҳиригача ҳеч кимга айтмадим, кутдим, клуб мен билан муносиб хайрлашишидан умидвор эдим. Кейин журналистларга матбуот анжумани ташкиллаштирдим. Мадрид билан хайрлашдиму Португалияга учиб кетдим“.
Дарҳақиқат, унга мавсумдаги сўнгги турда майдонга тушиши учун шароит ҳам яратиб берилмагани жуда ачинарли. Нима ҳам дердик, Марадона айтганидек : “Футбол ҳар доим ҳам ўз юлдузлари билан яхши муомалада бўлавермайди“