“Машъал” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Муборакда давом эттирмоқда.
Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Футболчилар машғулотларни кўтаринки кайфиятда давом эттиришмоқда.
Александр Хомяков бошчилигидаги “Машъал” жамоаси ўзининг навбатдаги назорат учрашувини эртага ўтказади.
“Газчилар”нинг рақиби Суперлига вакили “Бухоро” жамоаси. Учрашув 23 март соат 17-00 да Баҳром Вафоев номли кичик ўйингоҳида бўлиб ўтади.