Греция терма жамоаси ҳужумчиси Константинос Митроглу Евро-2020 саралаш босқичида Лихтенштейнга қарши ўйинда охиригача ўйнолмади.
31 ёшли футтболчи учрашувнинг 23-дақиқасида жароҳат олди ва ўз ўрнини Анастасиос Донисга бўшатиб берди.
Унинг жароҳат тафсилотлари ҳозирча номаълум.
Маълумот ўрнида, Митроглу “Галатасарой” сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб битта гол урди.