Биласиз, келаётган ҳафтада Coca Cola Суперлигада 2-тур учрашувлари ўтказилади.
Турнинг қизиқарли ўтиши кутилаётган қарама-қаршиликларидан биридаCoca Cola Суперлига дебютантлари – “Сурхон” ҳамда “Динамо” ўзаро баҳс юритади.
Мазкур ўйинда термизликлар оқ футболка, оқ шорти ҳамда оқ гетриларда майдонга чиқишади. Самарқандликлар эса тўлиқ кўк рангли формада ҳаракат қилишади.
Ўтган мавсумни Про-лигада ўтказган ҳамда жорий йилдан элитадан ўрин олган икки клубнинг ўзаро қарама-қаршилиги кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда.
Учрашув 30 март, шанба куни Термиздаги “Алпомиш” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 16:15да старт олади.