Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

28 мамлакат вакиллари иштирокидаги Тошкент халқаро ярим марафони ўз ниҳоясига етди

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимизда ўзбек енгил атлетикаси тарихида илк бор ярим марафон ўтказилди. Халқаро мақомга эга бўлган ушбу йирик спорт тадбирида дунёнинг 28 мамлакатидан 1700 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Юқори савияда ташкил қилинган мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Осиё енгил атлетика федерацияси раҳбари Дахлан Ал Ҳамад ҳам иштирок этиб, юртимизда бундай марафоннинг ташкил қилинаётгани соғлом турмуш тарзи ва ушбу спорт турининг яна бир поғона кўтарилаётганидан далолат эканини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси номидан Бош котиб Жасур Матчанов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мусобақа жуда ҳам юқори савияда ташкил қилинмоқда. Бундай марафон спортни севадиган ҳар қандай инсон учун катта байрам. Халқаро ярим марафонни келажакда анъанавий тарзда ташкиллаштирмоқчимиз ва бундай ғоя, ўйлайманки, мухлисларда, аҳолимиз ўртасида янада катта қизиқишга сабаб бўлади”, – деди Жасур Матчанов.

Марафонда ҳаваскорлар қаторида бошқа спорт турларидаги номдор атлетларимиз ҳам ўз омадини синаб кўришди. Жумладан, улар орасида таэквондо бўйича жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин, бокс бўйича Осиё ўйинлари чемпиони ва айни пайтда профессионал боксда ёрқин жанглар олиб бораётган Исроил Мадримов каби юлдуз спортчиларимиз ҳам бор. Ташкилотчилар йиғилган меҳмонлар ва иштирокчиларга “Наврўз” шукуҳини улашиш мақсадида сайл ҳам уюштиришди.

Натижаларга тўхталиб ўтадиган бўлсак, эркаклар ўртасидаги ярим марафонда марра чизиғини биринчи бўлиб хитойлик спортчи Ли Янг кесиб ўтди.

 

Аёллар ўртасида эса қирғизистонлик Дарья Маслова биринчи ўринни қўлга киритди. Ҳамюртларимиз Ситора Ҳамидова ҳамда Екатерина Тунгускова мос равишда иккинчи ва учинчи бўлиб финишга етиб келишди.

Тошкент халқаро ярим марафони, эркаклар
1. Ли Янг (Хитой) – 1:04:43
2. Адилет Киштамбеков (Қирғизистон) – 1:05:03
3. Андрей Петров (Ўзбекистон) – 1:05:20

Тошкент халқаро ярим марафони, аёллар
1. Дарья Маслова (Қирғизистон) – 1:12:30
2. Ситора Ҳамидова (Ўзбекистон) – 1:13:56
3. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон) – 1:16:13


Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувохидов ва Осиё енгил атлетика федерацияси президенти Дахлан Ал Ҳамад иштирок этиб, марафон юқори савияда ташкиллаштирилганини яна бир карра алоҳида таъкидлаб ўтишди. Шундан сўнг эстрадамиз юлдузлари иштирокидаги куй-қўшиқлар йиғилган мухлислар эътиборига ҳавола қилинди.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 14:43, 24.03.2019.
Ўқилди: 1752 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5430]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4586]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3477]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3039]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2775]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2427]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2369]

Родри операция қилинади [1931]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [1920]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [1856]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик