Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Тошкентда янги ёпиқ турдаги яна бир сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 29 июнь куни пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманига қилган ташрифи давомида мазкур ҳудудда янги усти ёпиқ сув иншооти қуриш таклифи билдирилган эди. “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида Юртбошимиз топшириғи билан бошланган яна бир савобли иш ниҳоясига етказилди.

Бугун, 20 март куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Катта Қорасув маҳалласида янги ёпиқ турдаги бассейн фойдаланишга топширилди.

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси томонидан барпо этилган объектнинг очилиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчилар, ёшлар, журналистлар иштирок этишди.

Ушбу мажмуани қуриш учун жамғарма маблағлари ҳисобидан 5 миллиард сўм ажратилди. Объектда 11х25 метр ўлчамдаги сузиш ҳавзаси, мураббийлар, шуғулланувчилар учун ювиниш, кийиниш, дам олиш, тиббиёт хоналари, сувнинг таркиби, сифати назорат қилинадиган лаборатория ҳамда томошабинлар учун ўриндиқлар мавжуд.

 

Мирзо Улуғбек тумани 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби ихтиёрига берилган мазкур иншоотда бир кунда 120 нафар ўғил-қиз сузиш спорти сирларини ўрганиши учун шароит яратилган. Эътиборлиси, болалар ва ўсмирлар спорт мактабига жамғарма томонидан 52 номдаги 70 миллион сўмлик жиҳозлар ҳам топширилди.

Маълумот ўрнида келтириб ўтиш жоиз, 2018 йил бошидан буён Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёпиқ сув ҳавзаси бўлмаган ҳудудларда жами 10 та замонавий бассейн қурилди.

Манба: minsport
Киритилди: 15:12, 24.03.2019.
Ўқилди: 3076 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.