Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Тошкентдаги томоша

Баҳо:
+2 | -

Ҳозиргина якунланган саҳна асари стадионга йиғилган мухлисларни сира қувонтирмади. Сабаби, асар сенарийси жуда жўн ёзилгани етмагандек, асар сўнгига бормай воқеалар ривожи қандай якунланишини кўпчилик сезиб қолди. Биринчи бўлимда, э йўғе,  биринчи парда чоғида оқлардан бири сал қолса импровизация қилиб юборишига бир баҳя қолди…

Иккинчи пардада  асарнинг кулминацион нуқтасини кутиб,  томошани охиригача кўрган мухлисларнинг  ҳафсаласи пир бўлди. Бу саҳна кўринишидаги қаҳрамонлар орасида  қурбонлар бўлмади, ҳеч ким аламли кўз ёш тўкмагани етмагандек, асар сўнгида мақсадига етган томон ҳам ортиқча эмоцияларсиз саҳна кўринишига якун ясади...

Омадсиз якунланган спектакльда кўпчилик  айбни режиссёрдан қидириши аниқ. Маҳаллий йигитларни янги даражага олиб чиқиши кутилган ҳорижлик мутахассис жуда савиясиз  саҳна кўриниши эвазига ўз обрўсига путур етказиб қўйди… Асосийси, воқеалар ривожи биз учун ижобий якунланди. Ҳозирги ҳолатимизда бундан бошқа нарса билан ўзимизни овута олмаймиз.  Нима ҳам дер эдик…

Ҳазил ўз йўлига, бироқ танганинг иккинчи томони кўпчиликнинг эътиборидан ташқарида қолмоқда.  Таиландда бўлиб ўтадиган турнирга акаларининг шарофати билан «Амалдаги чемпионлар» унвони билан ташриф буюрадиган Олимпия терма жамоамизнинг йигитларидан бу тарзда фойдаланиш тўғримикан? Ўзбек футболида айнан шу иллатга қарши очиқчасига кураш бораётган бир пайтда бу томоша кўпчиликда шубҳа уйғотди.

Катта йўл олдида турган йигитларимиз шу ёшиданоқ футбол найрангларига аралашиб қолишмадими?  Балки, бу учрашув аслида бизга кўрингандек ўтмагандир, балки бизга шундай туюлгандир, яна ким билади дейсиз? Учрашув қандай ўтганини ҳамма кўрди ва ўзи учун хулоса чиқарди. Илоҳим, шубҳаларим хато бўлиб чиқсин. Акс ҳолда, бундай бошланган йўлнинг охири кўпинча  манзилга олиб бормайди.

Я.У

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:52, 26.03.2019.
Ўқилди: 11929 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.