Жиззахда гандбол бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошланди. Вилоят марказидаги Олимпия захиралари мактаб-интернати спорт залида мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Жиззах вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон гандбол федерацияси ҳамдаЖиззах Олимпия захиралари мактаб-интернати масъул вакиллари иштирок этишди. Очилиш маросими дастуридан ўрин олган бадиий гимнастика, У-шу, таэквондо ВТФ каби спорт турлари бўйича ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлар йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди.
Айтиб ўтиш жоиз, мазкур мусобақада 12 та жамоа иштирок этмоқда.
Чемпионат доирасида яқинда хорижда малака ошириб келган Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари Улуғбек Икромов ҳамда Зафар Азимов иштирокида мураббийлар билан амалий ва назарий машғулотлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.