Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Шукуровга жиддий жароҳат етказган хитойлик футболчи уни йўқлашга борди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Хитой миллий жамоаси ҳужумчиси Веи Шихао 25 март куни Ўзбекистонга қарши баҳсда рақиб яримҳимоячиси Отабек Шукуровга нисбатан ишлатган қўполлиги учун маҳаллий матбуот ва мухлислар ғазабига учради, деб ёзади South China Morning Post.

«China Cup» мусобақасининг учинчи ўрни учун баҳс душанба куни Наннинг шаҳрида бўлиб ўтган, ўйиннинг 37-дақиқасида тўп билан бораётган Шукуровнинг ортидан Шихао унинг болдирига зарба берган, натижада ўзбекистонлик ўйинчига тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати туғилиб, унинг ўрнига Одил Аҳмедов майдонга туширилганди.

Ўша вазиятда ҳакам билан тортишган «Гуанчжоу Эвергранд» футболчисига сариқ карточка кўрсатилганди (у учрашув охирига қадар тўлиқ ўйнади). Аммо, Хитой ОАВга кўра, у ўз клуби томонидан жиддийроқ жазога тортилиши мумкин.

Маълум қилинишича, ўша куни Шукуров шифохонадан қайтгач, Веи уни кўриш учун Ўзбекистон миллий жамоаси жойлашган меҳмонхонага борган; ўзи билан аравача ва бир сават мева олиб келган.

«Ўйиндан кейин рақиб футболчисининг жароҳати анча жиддийлигини билдим. Астойдил афсусдаман.

Бу қоидабузарлик бўлганди. Мен унинг касалхонага олиб борилишига сабабчи бўлишимни кутмагандим. Чин юракдан кечирим сўрайман. Футболчи учун оёқлари жуда муҳим. Ҳеч ким шикастланишни хоҳламайди, аммо бизнинг касбимиз шунақа», – деган Веи.

Манба: KUn
Киритилди: 10:04, 27.03.2019.
Ўқилди: 3272 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.