Кириш Регистрация

Профессор-ўқитувчилар ва тренерлар малака ошириш учун хорижга юборилади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. 

Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2019-2023 йиллар мобайнида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тавсиясига асосан истисно тариқасида танлов ўтказмасдан тўғридан-тўғри 20 нафар ёш профессор-ўқитувчилар ва тренерларнинг хорижий таълим ва илмий муассасаларида таълим олиш, малака ошириш, стажировка ўташ харажатларини “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади; 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тавсиясига асосан 2019-2023 йилларда “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан хорижий таълим ва илмий муассасаларида таълим олган, малака оширган, стажировкадан ўтган профессор-ўқитувчилар ва тренерлар давлат таълим муассасаларида қишки спорт турлари йўналишлари бўйича шартнома асосида камида 5 йил муддат фаолият олиб борадилар.

Манба: Stadion
Киритилди: 07:38, 29.03.2019.
Ўқилди: 1156 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик