Португалиялик собиқ футболчи Луиш Фигу 2000 йилда нега "Барселона"дан "Реал"га ўтганини айтди.
"Мен футболда энг яхшилар қаторида бўлишни истагандим. Соврин ва даромадларимни кўпайтиришни хоҳлагандим", — деди у "Sport.es" га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Фигу "Реал"га 60 млн евро эвазига ўтган ва ўша пайтда энг қиммат футболчига айланган. Шунингдек, "Реал" сафида у икки марта Испания чемпиони бўлган ва ЕЧЛни қўлга киритган. Қолаверса, "Олтин тўп" соҳибига ҳам айланган.