Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Ўзбекистонлик шифокорлар МДҲда тенгсиз

Баҳо:
+ | -
Тошкентда “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнири якунланди.   Хабар берганимиздек, пойтахтимизда 25-30 март кунлари футбол бўйича шифокорлар ўртасида “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнири ўтказилди.   “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли майдон қарийб бир ҳафта давомида шифокор-футболчилар билан гавжум бўлди. Илк бор ташкил этилган мусобақада МДҲга аъзо давлатлар, яъни Россия, Беларусь, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистондан иккита жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Бугун қизғин, муросасиз, шу билан бирга дўстона руҳда ўтган мусобақалар ўз якунига етди.   Дастлаб 3-ўрин учун баҳс ўтказилди. Унда Қозоғистон ҳамда Беларусь терма жамоалари куч синашди. Мазкур жамоалар гуруҳ босқичида ҳам тўқнаш келишган ва ўшанда томонлар муроса кўчасини танлашган эди. Буни қарангки, бу сафар ҳам улар ўртасидаги баҳсда кучлар тенг келди, 2:2. Аммо, бу сафар ўйинда дуранг қайд этилиши мумкин эмасди. Шу боис ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Омад лотореясида эса қўшни қозоқ шифокорларининг қўли баланд келди.   Ниҳоят барча орзиқиб кутган финал ўйинида мусобақа мезбони Ўзбекистон-1 ҳамда Тожикистон терма жамоалари тўқнаш келди. Шуни таъкидлаш керак, мазкур ўйинни ФИФА рефериси, миллатимиз фахри бўлмиш Равшан Эртамов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Ўйин ҳам финалга хос шиддаткор руҳда кечди ва энг муҳими, томонлар очиқ футбол намойиш этди.   Мусобақадаги илк ўйинида ҳамюртларимиз қирғизистонлик ҳамкасбларига қарши анча қийналишган эди, гарчи йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлса-да. Ўшанда жамоа мураббийи Воҳид Холбоев шогирдлари ўйиндан ўйинга очилиб бориши ва кейинги ўйинлар у қадар мураккаб кечмаслигини таъкидлаганди. Амалда шундай бўлди. Ярим финалда Беларусь терма жамоасини осонлик билан мағлуб этган вакилларимиз финалда ҳам айтарли қийинчиликка дуч келмади. Сарвар Толипов, Нодир Баҳодиров, Фарҳод Умаров ва Анвар Анваровларнинг тўрт голига Тожикистон терма жамоаси аъзолари биронта ҳам жавоб қайтара олишмади. Шундай қилиб Ўзбекистон-1 жамоаси “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнирида ғолибликни қўлга киритди.   Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлардан ташқари барча иштирокчи жамоалар ҳам ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари, диплом, медаль ва кубок билан тақдирланди. Шунингдек, номинациялар бўйича ҳам энг яхшилар аниқланди.   Энг яхши дарвозабон – Александр Дисковец (Беларусь)   Энг яхши ҳимоячи – Акбар Асқаров (Ўзбекистон-2)   Энг яхши ярим ҳимоячи – Микола Паковский (Украина)   Энг яхши ҳужумчи – Азмиддин Салоиддинов (Ўзбекистон-1)   Энг фахрий футболчи – Максим Виноградов (Россия)   “Ҳалол ўйин” соврини – Алмазбек Дуйшенов (Қирғизистон)   Шу тариқа ҳаяжонларга бой тарзда ўтган мусобақа якунига етди. Таъкидлаш жоиз, ушбу халқаро турнирни Жаҳон тиббиёт ходимлари ўртасида олимпиада ўйинлари – “Medigames” халқаро ташкилотининг бош менежери Гийом Гассенд (Франция) ҳам кузатиб борди. Фахрий меҳмонда “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнирининг ташкилотчилиги илиқ таассурот қолдирди. Бу эса яқин келажакда Ўзбекистонда бундан ҳам нуфузли мусобақаларни ўтказишга замин ҳозирлашига шубҳа йўқ.   ALM_6663-2208x1472.JPG   ALM_7026-2208x1472.JPG   ALM_7067-2208x1472.JPG   ALM_7166-2208x1472.JPG   ALM_7505-2208x1472.JPG
Манба: UZA
Киритилди: 10:43, 31.03.2019.
Ўқилди: 1388 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.