Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Дзюдочиларимиз Тбилиси халқаро гран-присида 2та бронза медални қўлга киритишди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

29-31 март кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича анъанавий “Гран-При” халқаро турнири бўлиб ўтди. 52 та давлатдан 371 нафар (204 эркак, 167 аёл) спортчи қатнашаётган нуфузли мусобақада юртимиз шарафини 6 нафар дзюдочи ҳимоя қилди.

Турнирнинг биринчи кунида ҳамюртимиз Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) Қозоғистон, Россия ва Мўғулистон вакилларини мағлуб этиб, ярим финалда франциялик Велиде Кхярга имкониятни бой бериб қўйди. Якунда спортчимиз турнирнинг бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақанинг сўнги кунида яна бир вакилимиз -100 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Муҳаммадкарим Хуррамов ҳам биринчи даврада ҳиндистонлик Автар Сингх, иккинчи босқичда мўғулистонлик кучли рақиб Хангал Одбаатарни мағлубиятга учратган юртдошимиз чорак финалда голландиялик Михаэл Коррелга ютқазиб қўйди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсларда франциялик Клеман Делвер ва италиялик Жулиано Лопорчиони мағлуб этиб, мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада дунёнинг етакчи дзюдочилари медаллар шодаси билан бирга Токио Олимпиадасига рейтингочколари учун баҳс олиб боришди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Манба: minsport
Киритилди: 19:38, 31.03.2019.
Ўқилди: 1415 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик