Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Интервью. Жалолиддин Машарипов: «Рақиб бизни қийнаб қўйди»

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Ҳозиргина якунланган Тошкент «Дербий»сидан сўнг ўзбек футболининг ёрқин юлдузларидан бири, ёш бўлишига қарамай кўплаб мухлислар орттирган иқтидорли футболчи Жалолиддин Машариповни суҳбатга тортдик.

Авваламбор, ғалаба муборак! Ўйин ҳақида фикрларингиз

Раҳмат, ўйинга тўхталадиган бўлсам, рақиб бизни бугун роса югуришга мажбур қилди. Тўғриси, бундай қаршиликни кутмаган эдик. Шунга қарамасдан, ўйинимизни топиб олдик ва ғалабани қўлга киритдик.

Ёшлардан ташкил топган клубга бугун ғалаба учун нима етишмади?

Бугун уларга озгина тажриба етишмади деб ўйлайман. Вақт ўтгани сайин тажриба ҳам секин-аста йиғлилиб боради. Умид қиламан, бу йигитлар ўзбек футболида ўз сўзларини айтадилар.

Бугунги учраҳсувда «Бунёдкор» футблчилардан қай бирини алоҳида қайд этган бўлар эдингиз?

Умуман олганда, бугун уларда ҳамма яхши ўйнади.Кўриб туибсиз ( кулади)  бизни тинкамизни қуритишди (Кулади). Алоҳида айтиш керак бўлса, 8-рақамдаги футболчини ўйини менга ёқди.

Биламиз бирйўла иккита фронтда кураш олиб бориш жуда мушкул. «Пахтакор» ОЧЛга урғуни кучайтирадими, ёки «Супер Лига»гами?

Тўғри, кураш олиб бориш жуда мушкул, лекин ҳамма турнирларда ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Шунга қарамасдан, асосий эътиборни ОЧЛга қаратсак керак. Чунки клуб томонидан бизга гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган.

ОЧЛ даги навбатдаги учрашув олдидан мухлисларга  нима деган бўлар эдингиз?

Авваламбор, бугунги учрашувга ташриф буюрган мухлисларимизга раҳмат деб қоламан. Навбатдаги учрашувимизда бизни қўллаб - қувватлаб туришларини сўраб қолган бўлар эдим
Яҳёхўжа Улуғхўжаев суҳбатлашди

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:44, 31.03.2019.
Ўқилди: 3197 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.