Ушбу ҳафтада Суперлигада 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Биласиз, Суперлига номи остида ўтадиган 2019 йилги мавсумидан бошлаб, ҳар бир тур учрашувларида жамоаларнинг қандай рангдаги либосда майдонга чиқишлари Профессионал футбол лигаси томонидан белгилаб берилмоқда. Бунда мезбон жамоанинг ўз майдонида мухлислари қаршисида тўп суриши инобатга олиниб, биринчи галда мезбон клубнинг асосий рангидаги либосда ҳаракат қилиши аҳамият касб этади. Шу боисдан ҳар бир клуб янги мавсум учун уй ва сафар либосларини бир-биридан кескин фарқ қиладиган тарзда танлашларига урғу берилди.
3-тур доирасида “Динамо” ўз майдонида “Металлург” билан баҳс олиб боради. Ўйинда самарқандликлар тўлиқ оқ рангдаги спорт формаларида майдонга тушишади. “Металлург” эса кўк рангли либосда ҳаракат қилади.
Таъкидлаб ўтамиз, “Динамо” — “Металлург учрашуви 6 апрель, шанба куни “Динамо” стадионида соат 16:30да бўлиб ўтади.