Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

«Пахтакор» ва «Бунёдкор» қатнашган турнирда кутилмаганда «Odil juniors» ғолиб бўлди

Баҳо:
+ | -
Жорий йил 19 март куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳокимлиги томонидан ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.   Жумладан, яқинда туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, болалар-ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда футбол мусобақаси ташкил этилди. Унда 2007 йилда туғилган болалар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.   Тошкент тумани ҳокими кубоги учун ўтказилган мусобақада “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Локомотив”, “Тошкент академия-2007”, “Odil juniors”, шунингдек, Тошкент тумани Келес шаҳарчасининг БЎСМ-1 ва БЎСМ-2 жамоалари иштирок этди.   Ҳоким кубоги мусобақаси доирасида концерт ва шоу дастурлар ҳам ташкил этилди. Хусусан, ёшларнинг севимли хонандаси Фаррух Комилов иштирокида концерт ҳамда таниқли сўз устаси Валижон Шамшиевларнинг чиқишлари мухлисларда бой таассурот қолдирди.   c976b3b3-7bb0-4194-ac9e-84a01537382a.jpg   3 кун давом этган мусобақа финалига мезбон БЎСМ-1 ва кутилмаганда “Odil juniors” жамоалари етиб келди. Қизғин ва муросасиз кечган ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Натижада кубок соҳиби пенальтилар сериясида аниқланди. Омад лотореясида “Odil juniors” жамоаси мезбонларни 5-2 ҳисобида мағлуб этган ҳолда бош совринни қўлга киритди.   “Бунёдкор” ёшларини 2-1 ҳисобида мағлуб этган ёш “пахтакор”чилар 3-ўринга сазовор бўлди.   Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, турли номинациялар бўйича энг яхши, деб топилган ёш футболчилар кубок, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Манба: UZA
Киритилди: 14:17, 02.04.2019.
Ўқилди: 3269 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.