Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Бокс бўйича Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

16-27 апрель кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий ва аёллар терма жамоалари ҳам иштирок этади.

Халқаро бокс қоидаларига биноан жанглар ўнтадан (эркаклар – 49, 52, 56, 60, 64, 69, 75, 81, 91, +91 кг), (аёллар – 48, 51, 54, 57, 60, 64, 69, 75, 81, +81 кг ) вазн тоифасида ўтказилади.

Қитъа биринчилигига делегациямиз қуйидаги таркибда йўл олади:

Эркаклар:
- 49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
- 52 кг: Ҳасанбой Дўсматов 
- 56 кг: Миразизбек Мирзахалилов 
- 60 кг: Шукуржон Раҳимов
- 64 кг: Шунқор Абдурасулов 
- 69 кг: Бобо-Усмон Ботуров 
- 75 кг: Исроил Мадримов 
- 81 кг: Дилшодбек Рўзматов 
- 91 кг: Санжар Турсунов 
+ 91 кг: Баҳодир Жалолов 

Аёллар:
- 48 кг: Фотима Турсунбоева
- 51 кг: Фарангиз Ҳошимова
- 54 кг: Турсуной Раҳимова
- 57 кг: Ёдгорой Мирзаева 
- 60 кг: Райхона Қодирова
- 64 кг: Мафтуна Мелиева 
- 69 кг: Шаҳноза Юнусова
- 75 кг: Мавлуда Мавлонова 
- 81 кг: Эъзоза Мелиева 

Таъкидлаш жоиз, Осиё чемпионатида боксчилар медаллар билан бирга жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бериладиган йўлланмалар учун ҳам кураш олиб боришади. Жаҳон чемпионати эса, ўз навбатида Олимпия ўйинлари лицензиялари ўйналадиган мусобақа ҳисобланади. Шу боис, мамлакат федерацияси мутасаддилари ва терма жамоа мураббийлари Бангкокка жўнаб кетадиган таркибни шакллантиришда барча вазн тоифалари бўйича 1-рақамли спортчиларни, яъни Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритиш учун асосий даъвогар чарм қўлқоп усталарини саралаб олишга эътибор қаратишди.   

 

Манба: Stadion
Киритилди: 21:59, 02.04.2019.
Ўқилди: 3577 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.