Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

2019 йилда ойнинг энг яхшиларига Artel смартфонлари тақдим этилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2018 йилги мавсумнинг ҳар ойидан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келди: энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол. Улар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олди.  

2019 йилги мавсумга келиб Tribuna.uz нашри ой лауреатларини аниқлашда ахборот ҳамкори сифатида иштирок этади. Artel савдо белгиси эса ойнинг энг яхшиларига ўз смартфонларини тақдим этади.

Энг яхшиларни аниқлаш шартлари ўзгармайди. Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади. Шунингдек, Tribuna.uz нашри футбол мухлислари ўртасида сўровнома ўтказади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балла тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.

Манба: PFL
Киритилди: 17:22, 04.04.2019.
Ўқилди: 1839 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3969]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3607]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3494]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3082]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2828]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2825]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2658]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2478]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2466]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2202]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик