Кириш Регистрация
31/05 19:00 Сурхон 1-0 Сўғдиёна
31/05 19:30 ОКМК 1-0 Металлург
02/06 00:00 Боруссия Д - Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

«Аталанта» А серияда энг кўп гол урган жамоага айланди ва 5-ўринга кўтарилди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатида 30-тур ўйинлари якунига етди. Ушбу турдан кейин "Аталанта" клуби А серияда энг кўп гол урган жамоага айланиб олди.

Аталанталиклар ўз майдонларида "Болонья"ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эътиборли томони, мезбонлар дастлабки 15 дақиқа ичида меҳмонлар дарвозасига 4та гол уриб бўлганди. Натижада клуб ўз очколарини 51тага етказиб, 5-поғонага кўтарилиб олди. Жамоа 4-ўриндаги "Милан"дан бор-йўғи бир очко ортда қолмоқда. Клуб урилган голлар сони (64) бўйича "Ювентус"дан (62) ҳам ўтиб кетди. Фақат "Аталанта" клуби ўтказиб юборилган голлар сони бўйича мақтана олмайди. Жамоа ҳужумчиси Дуван Сапата эса 20та гол билан Криштиану Роналдуни ортда қолдирганча, А серия тўпурарлари рўйхатида 2-ўринга чиқиб олди.

"Сассуоло" эса ўз уйида "Кьево"ни кичик ҳисобда мағлуб этди. Натижада кьволиклар А серияни тарк этиши деярли ҳал бўлиб қолди.

Италия чемпионати, 30-тур
Сассуоло – Кьево 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 4 Демирал, 2:0 – 45 Демирал, 3:0 – 47 Локателли, 4:0 – 57 Берарди.
Сассуоло – Консильи, Лирола, Демирал, Феррари, Пелузо (Рожерио, 76), Маньянелли, Берарди, Бурабия, Локателли (Данкан, 67), Бога (Ди Франческо, 84), Эль-Бабакар.
Кьево – Соррентино, Бани, Цесар, Барба, Лерис, Хетемай (Диуссе, 56), Ригони, Кийине (Вигнато, 56), Жаккерини, Пуччарелли (Пьязон, 69), Стемпиньски.
Огоҳлантиришлар: Пелузо (31), Кийине (33).

Аталанта – Болонья 4:1 (4:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 3 Иличич, 2:0 – 5 Иличич, 3:0 – 9 Хатебур, 4:0 – 15 Сапата, 4:1 – 54 Орсолини.
Аталанта – Голлини, Манчини, Паломино, Масьелло, Хатебур, де Рон, Фройлер (Пессина, 90), Госенс, Гомес (Пашалич, 46), Иличич (Барроу, 63), Сапата.
Болонья – Скорупски, Калабрези, Гонсалес (Пас, 67), Войнович, Крейчи, Донса, Пульгар (Поли, 83), Надь, Орсолини, Фальчинелли, Сансоне (Валенсия, 63).
Огоҳлантиришлар: Гонсалес (51), Сапата (60), Калабрези (86), Валенсия (87), Хатебур (87).

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-тТ-НОчко
1 Ювентус 30 26 3 1 62-19 81
2 Наполи 30 19 6 5 57-26 63
3 Интер 30 17 5 8 47-25 56
4 Милан 30 14 10 6 44-28 52
5 Аталанта 30 15 6 9 64-41 51
6 Лацио 29 14 6 9 42-30 48
7 Торино 30 12 12 6 40-28 48
8 Рома 30 13 9 8 55-45 48
9 Сампдория 29 12 6 11 49-39 42
10 Фиорентина 30 8 15 7 46-38 39
11 Кальяри 30 9 8 13 28-41 35
12 Сассуоло 30 8 10 12 43-49 34
13 Женоа 30 8 9 13 34-48 33
14 Парма 30 9 6 15 33-50 33
15 СПАЛ 30 8 8 14 27-42 32
16 Удинезе 29 7 8 14 27-41 29
17 Эмполи 30 7 7 16 38-56 28
18 Болонья 30 6 9 15 28-47 27
19 Фрозиноне 30 4 8 18 24-56 20
20 Кьево 30 1 11 18 21-61 14

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:22, 05.04.2019.
Ўқилди: 2877 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.