Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Футболчи ўзидан қониқмаслиги керак…

Баҳо:
+ | -

Ниҳоят, муайян танаффусдан сўнг Суперлига баҳслари давом эттирилди. 2-турга «Қизилқум» ва АГМК ўртасидаги учрашув билан старт берилди. Таъбир жоиз бўлса, ҳар икки жамоа аъзолари майдонда бор кучларини ишга солишди, сезиларли иштиёқ билан тўп суришди.

Чунончи, чемпионат бошидаги ғалаба қадри жуда баланд, айниқча, жамоага қўшимча куч ва ишонч бағишлаши нуқтаи назаридан. Хуллас, кескин курашлар ва вазиятларга бой бўлган ўйинда «Қизилқум» легионерларнинг аниқ ҳаракатлари эвазига 3 очкони ўз томонига оғдирди.

Дастлаб никарагуалик Смит Медина ўта тезкор гол муаллифига айланди, кейин, иккинчи бўлимда грузиялик Элгужа Григалашвили бирин-кетин 2 бора ўзини кўрсатиб, мезбон жамоа ғалабасини таъминлади. Шу куни «Қизилқум» сафида легионерлардан ташқари, ҳимоячи Муҳсин Убайдуллаев ҳам алоҳида ажралиб турди. Хуллас, биз ўйиндан сўнг уни суҳбатга тортдик.

- Муҳсин, дастлаб учрашув ҳақидаги умумий таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Илк турда анча яхши ўйнаганимизга қарамай, дуранг натижа билан чекланган эдик. Шу сабаб ҳам, бугун ғалаба қозонмасак бўлмасди. Ўйлайманки, мухлисларимиз олдидаги қарзни узиш баробарида чиройли футбол кўрсатишни ҳам уддаладик. Муҳим учрашувдаги ушбу ғалаба йигитларни янада кучли иштиёқ билан тўп суришга ундаса, ажабмас.

- АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйиндан сўнг «Қизилқум» тартибли ҳимоя эвазига ғалаба қозонганини таъкидлади. Аслида режа қандай эди?

- Ўз майдонимизда ўйнар эканмиз, биздан ҳамиша майдонда биринчи рақам остида ҳужумкор футбол намойиш этиш талаб этилади. Хусусан, ортда қолган ўйинга қаратилган тайёргарлик жараёнида ҳам ҳужумкор услуб устида кўпроқ ишладик. Ҳа, биринчи бўлимда кўпроқ ҳимояда ишлашимизга тўғри келгани рост. Ўзи футболнинг оддий қоидаси шу - ҳар қандай жамоа рақиб ҳаракатига қараб, ўйин ташкил қилади. Муҳими, танаффусдан ке­йин ташаббусни тўлиқ қўлга олиб, асосан ҳужумда вақт ўтказдик. Шу тариқа рақиб ҳимояланишдан бўшамай қолди. Якунда 3 очкога эга чиққанимиз шу ҳужумкорлик маҳсули, албатта.

- Бироқ жамоангиз дастлабки дақиқаларда анча қийналди. Нима, бошидан ҳужумкорликка зўр беришнинг иложи йўқмиди?  

- Ўз майдонимизда «Андижон»ни енголмаганимиз учунми, майдонда бироз босим остида ҳаракатландик. Зеро, жамоамизни ғалабадан бошқаси асло қониқтирмасди. Демоқчиманки, 3 очко олиш шартлиги бошида маълум даражада халақит берди. Танаффусда мураббийлар эркинроқ тўп суришимиз кераклигини уқтиришди, руҳлантиришди. Натижада иккинчи 45 дақиқаликда кўрсатмаларни тўлиқ бажариб, ўз ўйинимизни кўрсата бошладик.

- Смит Медина ҳақида нима дея оласиз. Дейлик, машғулотлар жараёнида никарагуалик легионернинг маҳаллий футболчилардан устун жиҳатлари сезилмоқдами?

- Смитнинг машғулотлар давомида қандай ишлашига қараб, савияси чакки эмаслигини осонгина пайқаш мумкин. Унинг асосий устунлиги - бу юқори тезлиги. Чемпионатимиз энди бошланди, демак, мухлисларимиз никарагуаликдан голлар кутаверишсин.

- Умуман, бу сафар «Қизилқум» кучли ўйнадими ёки аксинча, ­АГМКнинг ҳаракатлари қовушмади?

- Ҳозир бир жамоани кучли, иккинчисини кучсизга чиқариш мантиқан тўғри эмас. Одатда савия жиҳатидан нисбатан тенг кучли жамоалар тўқнашувида қайси томон вазиятлардан унумлироқ фойдаланса, ўша ғалаба қозонади. Хуллас, бугун имкониятлардан самара чиқарганимиз ҳисобига устун келдик. Бор гап шу.

- Ўз ҳаракатларингиздан нечоғли қониқдингиз?

- Йўқ, футболчи ҳеч қачон ўз ўйинидан қониқмаслиги керак. Акс ҳолда, ўсишдан тўхтаб қолади. Одатда ҳаракатларимни атрофлича таҳлил қиламан, аммо ўзимга баҳо бермайман. Ўйинимда камчиликлар борлигини ҳам яхши биламан, ҳали турли жиҳатлар бўйича ўсишим, бунинг учун тинмай ишлашим керак. Қисқаси, изланиш ва астойдил меҳнат қилишда давом этаман.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 18:53, 06.04.2019.
Ўқилди: 1303 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.