Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Март ойининг энг чиройли голига овоз бериш жараёни бошланди

Баҳо:
+ | -1

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2018 йилги мавсумнинг ҳар ойидан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келди: энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол. Ташкил этилган сўровнома якунларига кўра энг кўп овоз тўплай олган номзодлар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олишди.

2019 йилги мавсумда ҳам мазкур анъанани давом эттирамиз. Жорий йилдан эътиборанTribuna.uz  нашри ой лауреатларини аниқлашда ахборот ҳамкори сифатида иштирок этади.Artel савдо белгиси эса ойнинг энг яхшиларига ўз смартфонларини тақдим этади.

Энг яхшиларни аниқлаш шартлари ўзгармайди. Coca  Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади. Шунингдек, Tribuna.uz нашри футбол мухлислари ўртасида сўровнома ўтказади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.

Ортда қолган март ойида Coca Cola   Суперлига-2019 старт олди. Суперлига доирасида жамоалар 2 та тур ўйинларини ўтказишди. Мазкур учрашувлар давомида бир қатор киритилган чиройли голлар мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди. 

Қуйида март ойи якунларига кўра, энг яхши бўлиш учун даъвогарлар рўйхатини тақдим этамиз. Сиз ўз номзодингизга Tribuna.uz  сайтида овоз бериш имкониятига эга бўласиз. 

 

Март ойининг энг чиройли голи муаллифи:

Номзод

Клуб

Қайси ўйинда?

Ислом Кенжабоев

“Насаф”

“Насаф” – “Сўғдиёна”

Элгужа Григалашвили

“Қизилқум”

“Қизилқум” – АГМК / Биринчи голи

Драган Черан

“Пахтакор”

“Пахтакор” – “Локомотив” / Иккинчи голи

Ойбек Қиличев

“Андижон”

“Қизилқум” – “Андижон”

Манба: PFL
Киритилди: 23:51, 06.04.2019.
Ўқилди: 5830 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.