Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу - Канада
26/06 06:00 Чили - Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Ўзбекистон курсанти бугун Ватанга ММА камарини олиб келади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Олдин хабар берганимиздек, кеча, 7 апрель куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги “Арча-бешик” спорт мажмуасида аралаш курашларнинг ММА йўналиши бўйича Гран-при туркумига кирувчи “Батир баши”  IV этно турнири бошланган эди.

Мазкур нуфузли турнирда 84 кг вазнлилар ўртасида Ўзбекистон шаънини Қуролли Кучлар академиясининг 4-босқич курсанти Бекзод Нурматов ҳамда  Абдулазиз Утамуродов ҳимоя қилишган.

Абдулазиз Утамуродов қирғизистонлик рақиби Қодир Курстан уғлига қарши ўтказган жангида техник нокаут билан ғалабани қўлга киритган. Бекзод Нурматов эса яна бир Қирғизистон спортчиси Жакип Туганбаев билан кечган оғир баҳснинг иккинчи раундида оғритувчи усулни моҳирлик билан қўллаган ҳолда рақибдан қўли баланд келди. Финалга чиққан икки ҳамюртимиз ўзаро куч синаши керак эди. Аммо, Абдулазиз Утамуродов биринчи жангда оёқ қисмида олинган тан жароҳати ҳамда мураббийларнинг жангни олиб боришига қаршилиги сабаб тўлиқ ғалаба Бекзод Нурматовга берилди.

Бекзод Нурматов профессионал фаолиятидаги навбатдаги мусобақада – аралаш курашларнинг ММА йўналиши бўйича Гран-при туркумига кирувчи “Батир баши” IV этно турнирининг камарини бугун, 8 апрель куни Ўзбекистонга олиб келади.

Манба: Mudofaa
Киритилди: 18:36, 08.04.2019.
Ўқилди: 5210 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.