“Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис бугун мухлислар билан учрашди. Унда мухлислар Андрей Антанасовичга ўзларини қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилишди.
Мазкур саволларга жавоб берган “лочинлар” устози жамоанинг салбий натижаларига айрим футболчиларнинг клуб шаъни ва қадр-қиммати учун майдонга тушаётганликларини ҳис қилмасликлари, уларда характер ва руҳий ҳолатнинг етишмаслиги билан боғлади. Шунингдек, Андрей Канчельскис жамоа аҳил ҳамда иноқлигини, футболчилар ўртасида бўлиниш йўқлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, “Навбаҳор” бош мураббийи 4-6-турлар доирасидаги сафарда ўтказиладиган (5-турдан ўрин олган “Сурхон”га қарши кечадиган баҳс ҳам “Марказий” ўйингоҳ майдони чими ҳали тайёр эмаслиги боис, сафарда ўтказилиши эҳтимоли юқори) “Насаф”, “Сурхон” ҳамда “Динамо” клубларига қарши кечадиган баҳсларда шогирдлари майдонга фақат ғалаба илинжида тушишлари, мазкур ўйинларда ижобий натижа қайд этиш учун қўлидан келган ҳамма нарсани амалга оширишини, мухлислар жамоанинг 12-ўйинчиси эканлиги, уларнинг қўллаб-қувватлашлари “Навбаҳор”га руҳий қувват, қўшимча куч беришини таъкидлаб, уларга ўз миннатдорчилигини билдирди.