Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

АПЛ. «Челси» ғалаба қозониб, 3-ўринга кўтарилиб олди (видео)

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган сўнгги ўйин бўлиб ўтди. «Челси» ўз майдонида «Вест Хэм»ни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Маурицио Сарри шогирдлари бутун ўйин давомида ташаббусни ўз қўлларида ушлаб туришди. Майдон эгалари биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишлари мумкин эди. Аммо майдон эгалари Азар томонидан урилган битта гол билан чекланишди.

Иккинчи бўлимда "болғачилар" фаолликни оширишди. Фақатгина ўйиннинг энг сўнгги дақиқасига келиб Азар яна битта голга муаллифлик қилди ва учрашувдаги интригани йўққа чиқарди.

Шу тариқа, "Челси" 66 очко билан жадвалда 3-ўриинга кўтарилиб олди. Жамоа асосий рақобатчилари — «Тоттенхэм», «Арсенал» ва «МЮ»га нисбатан битта кўп ўйин ўтказган.

АПЛ, 33-тур
Челси – Вест Хэм 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 24 Азар, 2:0 – 90 Азар.
Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Рюдигер, Давид Луиз, Эмерсон, Канте, Жоржиньо, Лофтус-Чик (Баркли, 70), Хадсон-Одои (Педро, 85), Игуаин (Жиру, 76), Азар.
Вест Хэм – Фабианьски, Фредерикс, Бальбуэна, Огбонна, Крессуэлл, Райс, Нобл (Обианг, 70), Арнаутович, Лансини, Фелипе Андерсон, Эрнандес (Снодграсс, 46).
Огоҳлантиришлар: Огбонна (11), Аспиликуэта (82), Аррисабалага (84).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:05, 09.04.2019.
Ўқилди: 4548 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.