Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Шахмат: Осиё чемпионатидан 5та олтин медаль билан қайтамиз

Баҳо:
+ | -
Аввал хабар берганимиздек, Шри-Ланканинг Калутара шаҳрида шахмат бўйича 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати ўтказилди. Унда юртимиз шахматчилари ҳам иштирок этди.   Қитъа биринчилигида ўз ёш тоифаларида Ўзбекистон чемпионатларида юқори натижа кўрсатган ёш шахматчиларимиз Умида Омонова, Руқия Олимова, Афруза Ҳамдамова, Ҳумоюн Бегмуратов ва Абдималик Абдисалимов ватанимиз шарафини ҳимоя қилди. Қувонарлиси, ёшларимиз Осиё чемпионатидан 5та олтин, иккита кумуш ва битта бронза медали билан қайтадиган бўлишди.   photo5289988683522484894.jpg   Бугун мусобақанинг стандарт йўналиши бўйича сўнгги 9-тур баҳслари ўтказилди. Унда 10 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида ҳамюртимиз Ҳумоюн Бекмуратов 8 очко жамғарди ва олтин медалга сазовор бўлди. Шу ёш тоифасида 2-ўрин ҳиндистонлик Маянк Чакрабортига, 3-ўрин эса эронлик Моваҳед Синага насиб этди. Эътиборлиси, Ҳумоюн ушбу мусобақанинг блиц баҳсларида ҳам олтин медални қўлга киритди.   Шу ёш тоифасида қизлар ўртасидаги баҳсларда ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова кумуш медаль билан тақдирланди. 9 имкониятдан 7 очко жамғарган ҳамюртимиз Осиё вице-чемпиони номига сазовор бўлди. Шунингдек, у мусобақанинг рапид йўналишида ҳам кумуш медални қўлга киритди.   photo5289988683522484895.jpg   Яқингинада мамлакатимиз тарихида FIDE устаси унвонини қўлга киритган энг ёш аёл шахматчига айланган Умида Омонова 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасида юртимизга яна бир олтин медални тақдим этди. У 9 имкониятдан 7 очко жамғарди.   Омонованинг ғолибона юришини яна бир ҳамюртимиз Абдималик Абдисалимов давом эттирди. У 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида олтин медалга сазовор бўлди. Абдисалимов Осиё чемпионатининг сўнгги турида оқ доналарда ўйнаб ҳиндистонлик рақибини мағлуб этди ва энг яқин таъқибчиси бўлган мезбон шахматчини ярим очкога ортда қолдирди. Ушбу мусобақада Абдималик рапид йўналишида ўтказилган турнирда ҳам олтин медалга сазовор бўлди.
Манба: UZA
Киритилди: 19:52, 09.04.2019.
Ўқилди: 1934 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5619]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3808]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3709]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2214]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1517]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1436]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1418]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1415]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1399]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1398]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик