Кириш Регистрация

ЕЧЛ. «Манчестер Сити» «Тоттенхэм»га ютқазди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида дастлабки ўйинлар бўлиб ўтди. Кўпчилик учун кутилмаганда «Тоттенхэм» ўз уйида «Манчестер Сити»ни мағлуб этди.

Гвардиола мазкур ўйин учун прагматик ўйин услубини танлади. Жамоа аввало ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормасликни ўйлади. Улар бу оқшом ғалаба қозонишлари мумкин эди. Аммо баҳснинг 13-дақиқасида VAR ёрдамида белгиланган пенальтини Серхио Агуэро голга айлантира олмади. Унинг зарбасини Уго Льорис қайтаришга муваффақ бўлди.

Танаффусга қадар мухлислар бошқа хавфли вазиятларга гувоҳ бўлишмади. Иккинчи бўлимда эса "шпорлар" таваккал қилиб олдинга ташланишди ва бунинг учун мукофотланишди. Учрашувнинг 78-дақиқасида Сон Хёнг Мин "шаҳарликлар" дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Почеттино шогирдлари жавоб ўйини олдидан ажойиб имкониятга эга бўлишди. Жавоб баҳси 17 апрель куни Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади.

Европа чемпионлар лигаси, чорак финал, дастлабки ўйин
Тоттенхэм Англия – Манчестер Сити Англия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 78 Сон Хёнг Мин.
Тоттенхэм – Льорис, Триппьер, Алдервейрелд, Вертонген, Роуз, Сиссоко, Уинкс (Ваньяма, 81), Эриксен, Алли (Льоренте, 87), Сон Хёнг Мин, Кейн (Лукас Моура, 58).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Отаменди, Лапорт, Делф, Фернандиньо, Гюндоган, Марез (Сане, 89), Сильва (де Брюйне, 89), Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 71).
Огоҳлантиришлар: Роуз (12), Лапорт (28), Марез (59).
Амалга оширилмаган пенальти: Серхио Агуэро (13, даврозабон)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:03, 10.04.2019.
Ўқилди: 8354 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3830]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3448]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3423]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3275]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3273]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2896]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2106]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2033]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1918]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1886]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик