Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу - Канада
26/06 06:00 Чили - Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Стол тенниси бўйича Ўзбекистон кубоги соҳиблари аниқланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида стол тенниси бўйича аёллар ва эркаклар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. 

Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 13 та жамоа вакиллари баҳс юритди. Деярли бир ҳафта давом этган беллашувларнинг якуний натижасига кўра, аёллар ўртасида Тошкент шаҳри жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Тошкент вилоятининг стол тенниси усталарига насиб этди. Шоҳсупанинг учинчи поғонасига Хоразм ва Андижон вилояти жамоалари кўтарилишди.

Эркаклар орасида кечган мусобақада Тошкент вилояти спортчиларига муносиб рақиб топилмади. Натижада, ушбу вилоят вакиллари Кубок соҳибига айланишди. Андижон вилояти терма жамоаси иккинчи ўринга сазовор бўлди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри жамоалари мос равишда учинчи ўриндан жой олишди.



Мусобақа иштирокчиси, Хоразм вилояти терма жамоаси аъзоси Фотима ҲАЙИТБОЕВА шундай деди: – “Стол тенниси билан 7 ёшимдан шуғулланаман. Устозим Мардона Аитовадан нафақат, мазкур спорт турининг сир-асрорларини ўргандим, қолаверса, унинг ёрдамида катта ютуқларга ҳам эришдим. Ваҳоланки, шу пайтгача турли ёш тоифасида беш марта Ўзбекистон чемпиони бўлдим. Ўзбекистон терма жамоаси сафида Қозоғистон ва Малайзия давлатларида уюштирилган Осиё чемпионатида қатнашдим. Бунинг баробарида, Молдова ва Латвия мамлакатларида уюштирилган нуфузли халқаро турнирларда иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлдим. Урганчда уюштирилган Ўзбекистон кубогида дугоналарим билан бронза медалини қўлга киритдик. Бундан жуда хурсандмиз. Айни дамда, Урганч давлат университетининг 2-босқичида таҳсил оляпман. Насиб қилса, олийгоҳни тамомлаб устозимдан олган тажрибамни ёшларга ўргатиш мақсадим бор.”

Манба: Minsport
Киритилди: 11:32, 10.04.2019.
Ўқилди: 2017 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.