Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Кутиб олинг, «Пахтакор» қайтмоқда»!

Баҳо:
+ | -

Ўйин бошлангач стадиондаги бир перфомансга кўзим тушди, сиз ҳам кўрган бўлиишнгиз керак  – “Кутиб олинг, “Пахтакор” қайтмоқда”.

Бу ёзувни ташкилаштирган фан клубга раҳмат.

“Пахтакор” ҳақиқатдан қайтмоқда. Мен олдинги “Пахтакор”ни кўрмамаганман, чунки у вақтда ҳали дунёга ҳам келмаган эдим.

“Пахтакор” ҳақида асосан ОАВдаги хабарлар орқали танишман. Ростдан  ҳам миллат жамоаси қайтмоқда.

Суперлигадаги можаролар ўз йўлига, лекин кеча “Пахтакор” сарфланаётган пуллар, кўрсатилаётган эътиборни тўлалигича оқлади.

Фақат шу жиҳатлари қувонтиради. Хави, Габи каби жахон юлдузларини ўз таркибида олиб келган “Ал Саад” билан тенгма-тенг ўйин кўрсатди (агар яхшироқ ўйнамаган бўлса).

Чап қанот ҳимояда кўпчилик Акром Комиловни кутган бўлса ажаб эмас, “Насаф” билан бўлган ўйиндан у ўзини яхши томонлама кўрсатган эди.

Аммо Арвеладзе қанот ҳимоясида Сайфиев ва Алижоновни майдонга туширди ва бу ўзини оқлади. Сергеевни ҳам ОЧЛ ўйинларида асосий таркибда кўрганимизга анча бўлган эди.

Шу футболчи  гол уришини жуда кўплаб мухлис хоҳлади. Кейинги сафар “кутиб олинг Сергеев қайтмоқда” деган ёзувни кўргим келганди. Афсуски Сергеев бошқа футболчилардан ажралиб туриши билан кўзга ташланмади. Сергеев қайта олмади.

Бир бошдан бошлаймиз. 6-дақиқа: Хави фақат расмга тушиш учун келмаганини “Пахтакор” ҳимоячилари эсидан чиқаздими дейман, уни эътиборсиз қолдиришди.

Ва бу нимага олиб келишини якунда жаҳон чемпиони кўрсатиб кўйди. Қувватов қанчалик ҳаракат қилмасин Хавининг зарбаси олдида ожиз қолди.

Сариқлар сафида ўйнаган 3 рақамдаги футболчини Бенжамин Повар дейми, ёки Дани Алвеш? Хуллас Хожиакбар катта саҳнага чиқди зарбани кўрдингиз-а? Шедевр.

Ўша Мессини бир-биридан чиройли голларини жонли кўрган Хави ҳам ўйиндан сўнг “3-рақамдаги бола урган голини бир кўрай” деган бўлса ҳеч ажабланмаймиз. Гол зўр чиқди, уни нишонлаш ҳам ўзига хос бўлди. Бунақасини камдан-кам кўрамиз Хожиакбар голни урдида, ўёқдан-буёқга югурмади,  қўлини дуога очди, бас.

Хави иккинчи голини ҳам кутилмаган ва чиройли тарзда урди. Чераннинг голи ҳам ундан қолишмади бундай комбинацияларни ўзбек футболида анчадан бери кўрмаётган эдик. “Пахтакор” етакчилари Машарипов ва Черан ўз ишларини аъло даражада бажаришди.

Чап қанотдаги фаолликни таъкидлаб ўтмасак бўлмас. Сайфиев ҳам жуда ақлли ўйин намойиш этди. Ҳамробековнинг зиммасига ҳам анча-мунча юк тушди, Одил учун жуда қийин ўйин бўлди ва шу билан биргаликда жуда катта тажриба бўлди.

Хулоса: “Пахтакор” ўйинида анча ўсиш бор. Бу жамоадан кўп нарса кутиш мумкин. Ўзбекистонлик мухлисларнинг бугунги “Пахтакор”дан умиди катта.

Жаҳонгир Сотиболдиев "Worldnews.uz" мухбири

Манба: Worldnews.uz
Киритилди: 19:55, 10.04.2019.
Ўқилди: 7212 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.