Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

ЕЧЛ. «Аякс» «Ювентус» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида «Аякс» ўз уйида «Ювентус»ни қабул қилди. Юқори темпда ўтган ўйин дуранг билан якунланди.

Биринчи бўлим давомида амстердамликлар кўпроқ голга тортадиган вазият яратишди. Войцех Шчесни яхши ҳаракат қилиб, рақибнинг гол уришга йўл қўймади. Бўлим охирида эса мезбонлар рақиб ҳужумини ўтказиб юборишди. Ўнг қанотдан етказиб берилган узатмага "кекса синьора" ҳужумчиси Криштиану Роналду дарвозагача 5-6 метрлардан бош билан зарба бериб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим бошланиши билан "Аякс" томонидан уюштирилган дастлабки ҳужум гол билан якунланди. Нерес 12-13 метрлардан айланма зарба бериб, "Ювентус" посбонини доғда қолдирди.

Шундан сўнг ҳам устунлик майдон эгалари томонида бўлди. Улар қисқа узатмалар жуда чиройли комбинациялар ташкил қилишди. Туринликлар ўз жарима майдончалари ичига "қамалиб" олишга мажбур бўлишди. Фақат вазиятлардан фойдаланишда голландияликларга омад кулиб боқмади. Ўйин сўнгида эса захирадан майдонга тушган Дуглас Коста чап томондан олдинга ўтди ва унинг зарбаси дарвозаси устунига тегиб қайтди.

Жавоб ўйини 16 апрель куни Туринда бўлиб ўтади.

Европа чемпионлар лигаси, чорак финал, дастлабки ўйин
Аякс Голландия – Ювентус Италия 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 45 Роналду, 1:1 – 46 Нерес.
Аякс – Онана, де Лигт, Тальяфико, Велтман, Блинд, ван де Бек, Зиеш, Тадич, Шене (Эккеленкамп, 75), Нерес, де Йонг.
Ювентус – Шченсни, Ругани, Алекс Сандро, Жоау Канселу, Бонуччи, Бентанкур, Пьянич, Матюиди (Дибала, 75), Бернардески (Хедира, 90), Роналду, Манджукич (Дуглас Коста, 60).
Огоҳлантиришлар: Тальяфико (41), де Йонг (55), Шене (71), Пьянич (83), Эккеленкамп (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:55, 11.04.2019.
Ўқилди: 7557 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.