4 апрель куни Андижон шаҳридаги Регистон майдонида “Биз футболни танлаймиз” шиори остида флешмоб ўтказилди.
Мазкур оммавий тадбирда 500га яқин ёш футболчилар ўзлари танлаган спорт турининг ўзига хос эканлигини намойиш қилдилар.
Вилоят футболи фахрийлар ва спорт жамоатчилиги иштирок этган флешмобда Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов сўзга чиқди.
“Мазкур флешмобни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад футболни ёш авлод ўртасидаги тарғиботини янада кучайтириш, бу орқали келажакда иқтидорли ўйинчилар етишиб чиқишини таъминлашдан иборат”, - деди Бекзодбек Каримов.
Шунингдек, тадбир давомида “Андижон” клубининг собиқ футболчилари Бахтиёр Ҳамидуллаев ва Лочин Солиевлар ёш футболчиларга мастер-класслар ўтиб беришди.
Романо "Барселона" мухлисларига хушхабар айтди [6229]
“Реал” Анчелотти борасида бир қарорга келди [5536]
Роналду Миллатлар лигаси тўпурарлар рўйхатида пешқадамга етиб олди [3605]
Криштиану Роналду Португалия терма жамоасини қандай тарк этиши ҳақида гапирди [3399]
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'га йўл олиш имконияти ҳамон жуда юқори [3371]
“Барселона” футболчиси АПЛга йўл олиши мумкин [2979]
Погба «МЮ»га қайтади [2850]
Терма жамоамиз Лаосда илк машғулотини ўтказди (фото) [2770]
Роналду Месси билан фарқни оширди [2757]
«Реал» футболчиларидан бири клубдан кетишга мажбур бўлади [2613]