Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

«Аякс» бош мураббийи: ким ўзи у?

Баҳо:
+1 | -

Ҳозирда бутун дунёнинг эътиборида турган «Аякс» клуби мураббийи Эрик тен Хаг тўғрисида қизиқ маълумотларни сизлар билан баҳам кўрамиз.

Футболчилик даври мобайнида айтарли ютуққа эриша олмаган қаҳрамонимиз мураббийликка катта иштиёқ билан киришади. У ишни 2006-йилда «Твентте» клубида мураббий ёрдамчиси лавозимида бошланган. Орадан 3 йил ўтгач, Эрик худди шу лавозимда ишлаш учун «ПСВ»дан таклиф олади…

2012-йилдан қаҳрамонимизнинг «яккахон» карьераси старт олади. Энг қизиғи шундаки, унинг илк клуби Голландия 2-двизионидаги энг кичик бюджети «Гоу Эҳед Иглз» жамоаси эди. Тен Хаг бутун бошли карьерасининг келажагини хавф остига қўйиб бўлса-да, ишга киришади. Жамоа 17 йилдан бери олий двизионда ҳаракат қилмаган, деярли бўш стадионда уй учрашувларини ўтказар эди. Эрик бутун Голландияни ҳайратда қолдирганча, биринчи мавсумнинг ўзидаёқ клубини олий двизионга олиб чиқади ва яна бир бор ҳаммани шок ҳолатига солганча, клуб постини ташлаб, 2013-йилда Германияга йўл олади.

«Бавария» клуби мутасаддиларидан бири, Маттиас Заммер уни клуб академиясида ишлашга таклиф қилади. Эрикнинг у ерда ишлашдан асосий мақсади Гвардиоланинг  ўйин услубини ўзлаштириш эканлигини ўша дамларда қаҳрамонимиздан бўлак ҳеч ким билмаган бўлса, ажаб эмас…

У Гвардиоланинг бирорта машғулотларини ўтказиб юбормас, доим машғулот жараёнини кундалик дафтарга ёзиб борар эди. Эрик ўз интервьюларининг бирида шу мавзуда берилган саволга қуйидагича жавоб қайтарган эди.

«Мен Пепдан бир дақиқага ҳам узоқлашмас эдим. Унинг методикаси мени ҳайратда қолдирар, у деярли ҳамма нарсани назорат қилар эди. Футболчиларнинг қўл телефондан фойдаланмаслигидан тортиб, овқатланиш вақтигача тўлиқ назоратда ушлаб турар,  машғулотларида кичик деталларни ҳам кўздан қочирмас эди».

Икки йил давом этган «малака ошириш» жараёнидан сўнг, Эрик Тен Хаг ўрганганларини амалда синаб кўриш мақсадида 2015-йилда яна катта футболга қайтади. Унинг навбатдаги жамоаси Голландиянинг «Утрехт» клуби бўлади. У жамоага келган куниёқ революцияни амалга оширади. Янги мураббийлар штаби тузилади, рақибларни ўрганиш учун мутахассислар ишга олинади, футболчиларнинг овқатланиши ва ўз вақтида ухлашини назорат остига олинади.

Ҳаммаси фантастик тезликда ўз самарасини беради. Жамоа ҳужумкор футбол кўрсата бошлайди. Мухлисларни стадионга қайтарган Тен Хаг бутунлай янги услубда ишлашда давом этади. Олий дивизиондаги энг паст бюджетли клуб ўша мавсумда Голландия кубоги финалига қадар етиб борган бўлса, ички чемпионатда 5-поғонани забт этади. Унинг ажойиб мураббийлик ишлари учун қаторасига икки мавсум Голландиянинг энг яхши мураббийи деб тан олишади. У жамоа постига келгач, футболчиларда кескин ўсиш кузатилади. Аввалига унинг қаттиққўллик билан ўтказган машғулотларидан норози бўлган футболчилар ўз кучига ишона бошлайди ва тез орада омма эътиборига тушади. Эрик Тен Хаг 2 йил давомида клуб ғазнасига ўз футболчиларини сотиш ортидан 15 миллион евро ишлаб беради. 

Бундай ютуқларга эришаётган мураббийни «Аякс» ўз жамоасига таклиф қилади ва адашмайди…

«Аякс»даги ҳаётидан кичик лавҳа

Эрик Тен Хаг илк келган куниёқ футболчилар билан узоқ гаплашиб ўтиради. Уларнинг ҳаёти, қизишлари, қандай мусиқа эшитишигача - ҳаммасини кундалик дафтарига ёзиб олади. Бир ҳафта фақат танишиш билан ўтган, деб эслайди мураббийнинг ўзи ҳам. Футболчиларнинг меҳри ва эътиборини қозонган мураббий секин-асталик билан машғулотларни қийинлаштириб боради. 6 ой давом этган даҳшатли машғулотлардан чарчаган футболчиларнинг айримлари клуб раҳбарларига арз ҳам қилишади, бироқ вақт ўтиб ўзларидаги ижобий ўзгаришларни сезиб Тен Хаг берган вазифани ортиғи билан бажаришга киришишади…

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:47, 18.04.2019.
Ўқилди: 10968 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.