Кириш Регистрация

«Рубин» – «Андижон-2» баҳси Қибрайда, «Ифтихор» — «Нефтчи» ўйини эса Фарғонада бўлади

Баҳо:
+ | -

Биласиз, 23-24 апрель кунлари Про-лига жамоалари навбатдаги тур учрашувларини ўтказишади.

Жумладан, 24 апрель, чоршанба куни А Про-лига 4-тури доирасида “Ифтихор” жамоаси “Нефтчи”га қарши баҳс олиб боради. “Ифтихор” клуби ўз уй учрашувларини ўтказадиган Олтиариқдаги стадионда ҳамон қурилиш ишлари якунланиб улгурмагани боис мазкур учрашувда “Нефтчи” жамоаси мезбон мақомида ўйнайди ва учрашув “Нефтчи” майдонида бўлиб ўтади.

Қайд этиш жоиз, “Ифтихор” жамоасига жорий мавсум ҳисобидан охирги марта бундай имконият шартли равишда тақдим этилмоқда. Кейинги уй учрашувига қадар мазкур клуб ўз стадионини тўла таъмирдан чиқариб улгуриши шарт. 

Шунингдек, 23 апрель, сешанба куни B Про-лигада ҳам 3-тур учрашувлари ўтказилади. Мазкур тур доирасида “Рубин” жамоаси “Андижон-2”ни қабул қилади. Ушбу клуб ўз уй ўйинларини ўтказадиган Оҳангарондаги стадион майдони ҳолатига 3 кун ёғган ёмғир ўз таъсирини кўрсатди. Шу сабабдан оҳангаронликлар мазкур ўйинни Қибрайда ўтказиш сўрови билан чиқишди ва ПФЛ вазиятни инобатга олган ҳолда “Рубин” клубига бу галги баҳсни Қибрайда ўтказишга рухсат берди. 

 

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 15:53, 22.04.2019.
Ўқилди: 1987 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик