“Барселона” ярим ҳимоячиси Иван Ракитич “Алавес”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, Эрнесто Вальверде 31 ёшли футболчига қўшимча дам беришга қарор қилган.
Таъкидлаб ўтамиз, мазкур баҳсда жароҳатидан тикланиб қайтган Томас Вермален иштирок этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ракитич жорий мавсум 48та ўйинда 5та гол урган ва 9та голга ассистентлик қилган. “Алавес” - “Барселона” учрашуви 23 апрель Тошкент вақти билан соат 00:30да старт олади.
"Барселона"нинг "Алавес"га қарши ўйин учун қайдномаси:
Дарвозабонлар: Марк-Андре тер Штеген, Яспер Силессен;
Ҳимоячилар: Нелсон Семеду, Жерар Пике, Клеман Лангле, Жорди Альба, Самуэль Умтити, Томас Вермален;
Ярим ҳимоячилар: Серхио Бускетс, Коутиньо, Артур, Карлес Аленья, Артуро Видаль;
Ҳужумчилар: Луис Суарес, Лионель Месси, Усмон Дембеле, Малком