“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Tuttosport хабар бермоқда.
“Менга Роналду билан бирга ўйнаш жуда ёқади. Криштиану - чемпион. Роналду тасаввур қилиб бўлмас ишларни амалга оширади”, - дейди Дибала.
Эслатиб ўтамиз, Роналду “Ювентус”га ўтган ёзда “Реал Мадрид”дан ўтган эди. У жорий мавсум 39та ўйина 26та гол урган ва 10та голга ассистентлик қилган.