«Сан-Лоренсо Альмагро» клубининг парагвайлик дарвозабони Орландо Хиль фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Manchester News MEN хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотига кўра, «қизил иблислар» асосий посбон Сенне Ламменсга рақобатчи қидиришмоқда. Айни дамда клуб шартномасида 6 миллион евро товон пули кўрсатилган Хиль номзодини кўриб чиқмоқда.
2026 йилда Хиль клуб даражасида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та тўп ўтказиб юборди ва икки бор ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Шунингдек, Хиль ЖЧ-2026 да ҳам иштирок этди. У барча бешта учрашувда майдонга тушиб, Парагвай терма жамоасининг сенсация кўрсатишига ёрдам берди. Жамоа нафақат плей-оффга йўл олди, балки 1/16 финалда Германияни пенальтилар сериясида мағлуб этди. Кейинги босқичда эса парагвайликлар Францияга (0:1) имкониятни бой беришди.













