Тибо Куртуа мавсум тугаганидан сўнг “Реал”ни тарк этиши мумкин.
Libertad Digital ва esRadio’нинг хабар беришича, мадридликлар ёзги трансферлар вақтида 26 ёшли дарвозабонни сотиб юборишни режалаштираётган экан.
“Реал” вакиллари белгиялик посбондан кўп нарса кутишган эди, лекин у ишончи оқлай олмади.
Шунингдек, раҳбариятга футболчининг шахсий ҳаётидаги содир бўлаётган воқеалар ток-шоуларда муҳокама бўлаётгани ёқмаган.
“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан эсаасосий дарвозабон сифатида Кейлор Навасни танлади.