Хабар берганимиздек, бугун футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур ўйинлари старт олди.
Жиззахдаги «Сўғдиёна» спорт мажмуасидаги илк ўйин вакилларимиз иштирокида кечди. «Бунёдкор»нинг АГМКга қарши учрашуви голларга бой тарзда кечди. Ҳисоб футзалчиларимиз томонидан очилди, аммо бу гол биринчи бўлимда «Бунёдкор»нинг ягона голига айланди. Рақиб биринчи бўлимда «Бунёдкор» дарвозасини уч бор, танаффусдан кейин тўрт марта ишғол қилди. Футзалчиларимиз бу голларга яна иккита гол билан жавоб қайтарди.
Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» 2-турнинг иккинчи ўйинини эртага «Бухоро»га қарши ўтказади. Учрашув соат 11:00да бошланади.
ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ. 2-ТУР
«БУНЁДКОР» - АГМК - 3:7 (3:1)
25 апрель. Жиззах. «Сўғдиёна» спорт мажмуаси. 241 томошабин.
Ҳакамлар: Анатолий Рубаков, Шавкат Муҳиддинов, Жаҳонгир Аллаев, Асқарбой Орзибеков.
Назоратчи: Ш.Аллаев.
«Бунёдкор»: Мирислом Миралиев, Хуршид Нажимов, Жасур Содиқов, Жамолиддин Нормирзаев, Темур Тўрақулов.
Захирадагилар: Олимжон Воҳидов, Алексей Локтионов, Илҳомжон Каримов, Аъзам Саидаҳмадов, Умиджон Зайниддинов, Акбар Абраев, Алишер Холмуҳамедов, Севастьян Можаев, Миралишер Мираҳмадов.
АГМК: Рустам Умаров, Машраб Одилов, Даврон Абдураҳмонов, Даврон Валижонов, Акбар Усмонов.
Захирадагилар: Аббосбек Ўлмасбеков, Ихтиёр Рапиев, Илҳомжон Ҳамроев, Яҳё Рўзиев, Алан Аминов, Темур Бердиев, Исломбек Бийтураев, Анисхон Раҳматов, Ҳусниддин Нишонов, Пўлат Олимов, Акобир Шокиржонов.
Голлар: Жамолиддин Нормирзаев, 4 – 1:0. Акбар Усмонов, 13 – 1:1. Темур Тўрақулов, 15-ўз дарвозасига – 1:2. Ихтиёр Рапиев, 17 – 1:3. Анисхон Раҳматов, 21 – 1:4. Акбар Усмонов, 25 – 1:5. Жасур Содиқов, 31 – 2:5. Ихтиёр Рапиев, 34 – 2:6. Илҳомжон Ҳамроев, 35 – 2:7. Умиджон Зайниддинов, 37 – 3:7.
Огоҳлантиришлар: Темур Бердиев, 11. Акбар Абраев, 30.