Бир неча кундан буён давом этиб келаётган “Қўқон-ўзбек футболининг ватани” шиори остидаги мусобақа ҳам ўзининг якуний палласига етиб келди.
Бир неча кундан буён “Аҳмадхон” спорт мажмуаси футбол ихлосмандлари билан гавжум бўлди. Об-ҳавонинг инжиқликларига қарамай, ҳар бир учрашувни бевосита стадионда минг нафарга яқин томошабинлар кузатиб боришмоқда.
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, фахрийлар ва ҳаваскор футболчилардан ташкил топган 16 жамоа ғолиблик учун курашга киришганди. Гуруҳ босқичидан кейин кучли саккизта жамоа чорак финалга йўлланма олди.
Плей-офф босқичи олимпия тизимидан ўтказилгани боис 1/4 финалдан бошлаб ҳар бир учрашув муросасиз ва кескин курашлар остида ўтди. Ҳар бир жамоа ғолиблик учун муносиб эканлигини исботлашга ҳаракат қилди. Мухлислар ҳам майдонда чиройли футболининг гувоҳига айланишди.
Кечаги ярим финал ўйинларида қайд этилган натижалар билан танишинг:
Ярим финал
“Спартак” – “Фахрийлар-1” - 4:5
“Прогресс” – “Шаҳар” – 1:3
«Реал» футболчиларидан бири клубдан кетишга мажбур бўлади [5362]
“Барселона” футболчиси АПЛга йўл олиши мумкин [4181]
Погба «МЮ»га қайтади [4070]
Сане ўзига янги клуб танлади [3347]
Пике: "Месси ҳар доим бошқалардан ажралиб турган, Криштиану одамларнинг энг зўри" [3262]
Дьёкереш учун пойгада етакчи клуб аниқ бўлди [2217]
«Манчестер Юнайтед» ҳаракатни кучайтирди [1957]
«Барса» ҳимоячиси клуб режаларида эмас [1904]
"Барселона" ҳимоячиси борасида бир қарорга келди [1898]
Аёллар «класико»сида «Барселона» йирик ҳисобида ғалаба қозонди (видеошарҳ) [1895]