Кириш Регистрация
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг 5-0 Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария - Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль - Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм - Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо

Тухель «ПСЖ» футболчилари устидан назоратни йўқотмоқда

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель тобора жамоадан ажралиб қолмоқда. Бу ҳақда Франциянинг L'Equipe нашри хабар тарқатди.

Сўнгги пайтларда баъзи футболчилар майдонда иштиёқсиз ўйнаётган мутахассисга ёқмаяпти. Жумладан, бир неча нафар ўйинчи Лига-1 доирасидаги «Нант»га қарши бўлиб ўтган сафар баҳсига (2:3) боришдан бош тортган. Манбага кўра, Тухель "ПСЖ" футболчилари устидан назоратни, улар орасидаги ҳурматни ва яхши муносабатни йўқотиб бормоқда.

Франция кубоги финалида «Ренн»га қарши ўйинда учралган мағлубиятдан кейин (2:2, пенальтилар бўйича — 5:6) жамоа ҳужумчиси Неймар ёш футболчиларни мураббийга қулоқ солмаётганликда айблади. Бразилиялик футболчининг фикрича, баъзи футболчилар машғулотга жиддий ёндашишмаган, улар ҳали мавсум тугамасидан ўзларини таътилда дея ҳис қилишган.

«ПСЖ» ушбу мавсумда муддатидан аввал Франция чемпионлигини қўлга киритди, аммо ўзи иштирок этган қолган 3та мусобақада муваффақиятсизликка учради. Жамоа Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичида «Манчестер Юнайтед»га имкониятни бой бериб қўйди. Бундан ташқари, парижликлар Франция лига кубоги чорак финал босқичидан чиқиб кетишди. Франция кубоги финалида эса "Ренн"га пенальтилар сериясига кўра ютқазди. Тухель 2018 йилнинг ёзида "ПСЖ"ни қабул қилган эди.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 05:35, 30.04.2019.
Ўқилди: 2854 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.