"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Ромелу Лукаку бу мавсумда бошқа ўйнамайди, дея хабар беради The Times.
Бельгиялик футболчи Англия чемпионатида 28 апрель куни "Челси" билан ўйинда (1:1) жароҳат олди. Лукакунинг тиззаости мушаклари боғламида муаммолар бор.
"МЮ"нинг ушбу мавсумда яна иккита ўйини қолди: "Хаддерсфилд" ва "Кардифф" билан.